НАТО ва Россия ўртасида тузилган кенгаш самарасиз фаолият юритмоқда
НАТО ва Россия ўртасида тузилган кенгаш самарасиз фаолият юритмоқда
Россия парламентининг ташқи ишлар бўйича комитети раиси НАТО ва Россия кенгашларини самарасиз деб тавсифлади. Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия парламентининг ташқи ишлар бўйича комитети раиси Константин Косачев бугун душанба куни Известия газетаси билан ўтказган суҳбатида, НАТО ва Россия кенгаши икки томон алоқаларини яхшилаш учун лозим ишларни амалга оширмади деб таъкидлади. Константин Косачевга кўра, НАТО ва Россия кенгаши 29 мамлакат томонидан муштарак ва тенглик принципларига асосан ташкил этилган. Икки тараф ҳам ўзига хос позицияни эгаллаш ҳуқуқига эга. Агар шундай ҳолат рўй берадиган бўлса НАТОнинг позицияга тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Россия парламентининг ташқи ишлар бўйича комитети раисининг тушунтириш беришича, НАТО ва Россия ўртасида тузилган кенгаш, агар Россия турли мамлакатлар билан алоқа ўрнатган бўлса суҳбат ва музокаралар учун муносиб ва таъсирли тузилма бўлиши мумкин.