Европа Иттифоқи Боку ҳукуматини Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел Озарбойжон республикасини Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини бузиш оқибатларидан огоҳлантирди.
Арман песс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилиши якунида бу Иттифоқ ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел журналистлар билан суҳбатида, Европа Иттифоқи Боку ҳукуматининг тинчлик музокараларида қатнашиши ва Арманистон билан муносабатларга оид масалани ҳал қилиш ғоясига рози бўлдилар, аммо Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевнинг сўнги ҳудудий даъволарини жуда хавотирли деб таъкидлади.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари ўз сўзларида Боку ҳукумати томонидан, Арманистон мамлакатининг ҳудудий яхлитлигини ҳар қандай бузиш қабул қилиб бўлмайдигани ва Озарбойжон республикаси билан муносабатлар биз учун жиддий оқибатларга олиб келади деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз кеча Арманистон Бош вазири Никол Пашинян тинчлик жараёнида Ереван ҳукумати Озарбойжон республикаси ҳудудига ҳудудий даъволар йўқлигини кафолатлашга тайёрлигини ва Боку ҳукуматидан ҳам шуни кутаётганини маълум қилиб, биз Озарбойжон республикасининг Арманистонга ҳудудий даъвоси йўқлигига кафолат беришини истаймиз деб эълон қилди.
Арманистон Бош вазири шунингдек, айрим давлатлар ўртасидаги мавжуд келишувларнинг мураккаблиги ҳам тўхталиб муожароларнинг қайта бошланишига йўл қўйилиши ҳақида гаприб музокараларда томонлар кафолат беришлари жуда аҳамиятли деб қўшимча қилди.