АҚШнинг яна бир қирувчиси Жанубий Кореяда ҳалокатга учради
(last modified Wed, 31 Jan 2024 09:29:54 GMT )
Январ 31, 2024 14:29 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг яна бир қирувчиси Жанубий Кореяда ҳалокатга учради
    АҚШнинг яна бир қирувчиси Жанубий Кореяда ҳалокатга учради

Жанубий Кореяда АҚШ армиясининг яна бир F-16 қирувчиси ҳалокатга учради.

Юнҳоб ахборот сайтининг хабар қилишича  АҚШ қуролли кучларининг F-16 қирувчиси бугун Жанубий Корея ғарбидаги Гансан шаҳри қирғоқларида денгизда қулади. Бу ҳалокат эса Жанубий Кореяда бир ойдан камроқ вақт ичида иккикнчи F-16 қирувчи самолётининг қулашидир.

Хабарда, АҚШнинг ушбу қирувчиси ҳалокатга учрагани сабаби келтирилмаган.

Гансон авиабазаси ҳам АҚШ ҳарбийлари томонидан Жанубий Кореяда фойдаланиладиган иккита асосий ҳаво базасидан бири  ҳисобланади.

Бундан олдин ҳам Гансан авиабазасига тегишли F-16 қирувчи самолёти Сариқ денгиз сувларида қулаб тушганди.
Яқинда АҚШ армиясининг  V-22 Osprey кўп мақсадли ҳарбий самолёти Япониянинг Якусима ороли яқинида қулаб тушди ва натижада бир неча АҚШлик ҳарбийлар ҳалок бўлганди.

Шимолий Корея ва Хитой АҚШ ҳарбийларининг минтақада  мавжудлиги, Жанубий Корея ва Япония билан машғулотлар ўтказаётганини минтақадаги кемкинлик сабаби сифатида ҳисоблаётган ва АҚШ армиясини оли чиқшини талаб қилаётан  бир пайтда бу самолёт қулаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Японияда 50 мингга яқин, Жанубий Кореяда эса 28 мингдан ортиқ АҚШлик ҳарбийлари  жойлашган ва бу мамлакатлар халқи бир неча бор АҚШга қарши намойишлар ўтказиб, бу қўшинларни олиб чиқиб кетишга чақирган.