феврал 07, 2024 16:29 Asia/Tashkent
  • Сайловлар арафасида Покистонда портлашлар содир бўлди
    Сайловлар арафасида Покистонда портлашлар содир бўлди

Бугун сайловлар арафасида Покистоннинг Балучистон вилоятида содир бўлган портлашда 18 киши ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, биринчи портлаш бугун Покистон жануби-ғарбидаги Балучистон вилоятининг собиқ вазири Эсфаниёр Хон Каҳарнинг сайлов идораси яқиида содир бўлди  ва бу портлашда 8 киши ҳалок бўлиб 10 киши яраланди.

Покистондаги иккинчи портлаш ҳам бугун Жамият Уламо Ислом партияси сайловолди штаб-квартирасининг Сайфуллоҳ номли қалъа ҳудудида юз берди ва унда 10 нафар ҳалок бўлиб яна ўнлаб киши жароҳатланди.

Ҳужум учун масъулияти ҳозиргача бирон шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз Покистонда умумий сайловлар эратага 8-февраль бўлиб ўтади.

Ёрлиқ