феврал 21, 2024 14:18 Asia/Tashkent
  • Украина презинденти Россиянинг жанговар фронтидаги катта муваффақиятни тан олди
    Украина презинденти Россиянинг жанговар фронтидаги катта муваффақиятни тан олди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳукумати Ғарбдан қурол-яроқ юбориш кечикиб қолганитуфайли аянчли аҳволда бўлган фронт чизиғининг бир неча муҳим нуқталаридаги истеҳкомларимизга ҳужум қилишга тайёр деб эълон қилди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Володим Зеленский Ғарб мамлакатларидан қурол-яроқ юборишнинг кечикиши Россияга жанг майдонида сезиларли муваффақиятларга эришиш имконини бермоқда. Россия сўнгги кунларда стартегик Авдиевка шаҳрини эгаллаб олди ва 1500 километрлике жанговар чизиқ бўйлаб бир нечта муҳим нуқталарда ўз кучларини сафарбар қилди ва кучайтирди деб билдирди телевидения чиқишида.

Зеленский шунингдек бу ҳабийлар Украинанинг  ҳар қандай заиф мудофаасига ҳужум қилишни режалаштирмоқда деб маълам қилди. У ўз сўзарида Россия кучлари максимал захинаи тўплаган  фронт чизиғининг бир неча нуқталарида вазият жуда қийин. Улар Украинага ёрдам юборишнинг кечикишидан фойдаланмоқда ва бу жуда аянчли деб изоҳлади.

Эслатиб  ўтамиз ўтган шанба куни Украина қуролли кучлари рус армияси томонидан тўлиқ қамалда ва кучли артиллерия ҳужумлари остида қолган кучларини олиб чиқиб Авдиевка шаҳарини рус ҳарбийларга топширди.

Донецкдаги Авдиевка шаҳри рус армиясининг 2023-йил май ойида Бахмут шаҳри Вагнер томонижан назорат қилинганидан бери эришган энг катта муваффақиятидир.

Киев ҳукумти армияси артиллерия тақчиллигига дуч келаётганини тан олган Украина президенти ўз сўзларида , бизга олд чиқзиқда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва узоқ масофали ракеталар керак деб айтди.

Ёрлиқ