Россия давлати Европа билан чегараларида ядровий ракеталарини жойлаштириш қарорига келган
(last modified Tue, 22 Nov 2016 13:32:32 GMT )
ноябр 22, 2016 18:32 Asia/Tashkent
  • Россия президенти
    Россия президенти

Россия президенти бу мамлакатни Европа билан чегараларида ядровий калакчага эга ракеталарни жойлаштиришни назарга тутганлиги ҳақида хабар берди.

Дейли Телеграф газетасининг ёзишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Москва давлати  Балтика мамлакатлари ҳудудларида НАТО ҳузурини кенгайишига жавобан, ЭС 400 русумли ер-ҳаво ракеталари шунингдек Искандер русумли ракета системаларини Калининград минатқасида жойлаштиради деб айтди.

Путин шунингдек  Европа шарқида НАТО ҳузури ва нуфузини  Россия учун жиддий таҳдид эканлигига тўхталиб,  Европа шарқида Россия ракеталарини жойлаштирилиши  НАТО таҳдидлари қаршисида туриш учун амалга оширилади деб қўшимча қилди.НАТО бош котиби Янис Столтенберг ҳам  НАТО ўзини ҳимоя қилиш ва халқаро миқёсидаги мажбуриятлари ижро этиш мақсадида Европа шарқида ҳарбий ҳузурини кучайтирган деб айтди.