Россия армияси Ростов вилояти осмонида Украинанинг 41 дронини уриб туширди
Бугун Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армяси ва мудофаа тузилмалари ўтган кечаю кундуз давомида, Россиянинг турли минтақаларида Украина армиясининг 47 та дрони шу жумладан Ростов вилояти ҳаво ҳудудида 41 та учувчисиз учоуқларини уриб туширганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўтган кечаю кундуз давомида Россиянинг турли ҳудудларида жами 47 та дрон уриб туширилди ва йўқ қилинди. Мазкур учувчисиз учоқларнинг 41 таси Ростов вилоятида учтаси Волгоград вилоятида 2 таси Курск вилояти ва яна бири Воронеж вилояти осмонида уруиб туширилган.
Россиянинг Ростов вилояти губернатори Василий Глобов ҳам бундан олдин Украина армиясининг кенг кўламли дрон ҳужумини қайтарилганига тўхталиб ҳозиргача қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ , бироқ ҳарбий дронларнинг қулаши натижасида содир бўлган портлаш ва авария сабабли фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларидан бири жабрланган деб изоҳлади.
Украина президенти Володимир Зеленскийга яқин манбалардан бири, ҳам Зеленский ўз ҳукумати ТИВ раҳбарини ишдан бўшатиш имкониятини кўриб чиққаётганини хабар қилди. Украина ташқи сиёсатини назорат қилиш вазифасида ишлаётган бу мамлакат президенти идораис раиси ўинбосари Игорь Жукаво ҳам Кольба ўрнига энг асосий номзод сифатида таклиф қилинган.