Россия аскарлари овқатини заҳарламоқчи бўлганлар қўлга олинди
Россия ташқи разветка хизмати бу мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳрида армия ва Россияга янги қўшилган вилоятлар аҳолисининг овқатини заҳарлашини режалаштирган Россия кўнгилли кучлар копрпуси террорчи гуруҳининг агентларини қўлга олинганини хабар қилди.
РИА Новостига кўра, бугун Россия Федерацияси разветка хизмати ўз баёнотида, бу иш бўйича тўрт киши ҳибсга олинганлигига ишора қилиб экстремал ўнг қанот тендециялари билан бу Россия фуқаролари Украина ҳарбий разветкаси буйруғи асосида рус қўшинларига гуманитар ёрдам сифатида юборилиши мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларига ўта заҳарли кимиёвий моддалар қўшиб заҳарлашни режалаштиргагнди деб қўшимча қилди.
Хабарга биноан қлга олинган шахслар террорчилик ҳужумларга тайёргарлик кўриш мақсадида Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятидаги муҳим ёрдам объектлари, транспорт ва бошқа муҳим инфратузилма ҳақида маълумот тўплаган.
Россия Федерацияси ташқи разветка хизматининг ҳудудий бошқармаси мазкур террорчи гуруҳнинг аъзоларини қўлга олинганини ва бу шахсларга нисбатан терроорчилик ташкилоти фаолиятида қатнашиш номи остида жиноий ишлар очилганини маълум қилди.
Россияниг айрим фуқароларидан иборат рус кўнгилли корпуси гуруҳи Брянск ва Белгород вилоятларида чегарачиларга қилинган ҳужумлар ва вандализм учун жавобгарликни ўз зиммасигаа олгач Россия ҳарбий суд томонидан террорчи ташкилот сифатида эълон қилинган.