Россия президенти Москвадаги теракт айбдорларини қаттиқ жазолар билан таҳдид қилди
Россия пойтахти Москва шаҳри чеккасидаги қонли терактга жавобан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда оммавий мотам кунини эълон қилар экан бу теракт айбдорларини қаттиқ жазога тортиш билан таҳид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия президенти Владимир Путин кеча Москва шаҳрининг Крокус Сити Холл мажмуасида содир бўлган терактга биринчи муносабатида, мазкур террорчилик ҳужумида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, 24-март кунини оммавий моотам куни сифатида эълон қилди ва Крокус савдо мажмуасида содир бўлган теракт қонли, шафқатсиз ва даҳшатли террорчилик ҳужум эди деб таъкидлади.
Путиш ўз сўзларида Россия халқини хафсизлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари барч террорчилар ва уларнинг шерикларини аниқлаб суд тизими орқали жазолашига ишонтирди.
У шунингдек мазкур теракт ортида турган уни режалаштирган ва амалга оширганларнинг барчаси аниқланиб қаттиқ жазоланади деб таҳдид қилди ва деди: Россия кўп марта энг қийин синовлардан ўтди ва бу сафар ҳам шундай бўлади деб эълон қилди.
Владимир Путин сўзларининг бошқа қисмида, ҳеч ким рус халқининг бирлиги ва қудратини ларзага келтира олмаслигини, Россиянинг кўп миллатли жамиятига нифоқ уруғини сепа олмаслигини таъкидлаб асосий масала шудирки бу теракт ортида турганлар энди янги жиноят содир этишига йўл қўймаслиги керак деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз бир гуруҳ террорчилар жума куни кечқурун Москва шаҳри чеккасида жойлашган Крокус Сити Холл бизнес мажмуасига ҳужум қилди Бу ҳодиса қурбонлари сони ҳамон ортиб бормоқда.
Рошотудей телеканали муҳаррири Маргарита Симонян Москвадаги терактда қурбон бўлганлар сони 143 кишига етганини ва 150 нафардан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди.