март 26, 2024 18:05 Asia/Tashkent
  • Франция ҳукумати Европада терактлар содир этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
    Франция ҳукумати Европада терактлар содир этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

Унинг мамлакати Олимпиада ўйнларини ўтказишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Франция ИИВ раҳбари яқинда Россия пойтахти чеккасида юз берган терактга тўхталиб, терактнинг Франция ва бошқа Европа давлатларида такрорланиши ҳақида огоҳлантирди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Франция ИИВ раҳбари Жерард Дарманин 2024-йилда Францияда бўлиб ўтадиган Олипия ва Паралимпия ўйинларида 4 ой қолганда Москванинг Крокус савдо мажмуасида камида 139 киши қурбон бўлган терактнинг содир бўлишига ишора қилиб, Европада бундай ҳужумлар хавфи жуда юқори даб айтди.

У кеча Франция телевидениясининг иккинчи каанали билан суҳбатда Францияда террор хуружи хавфини " эндоген" ва экзоген" га бўлиб шунингдек террорчилик ҳужумлари сабаби сифатида хорижий таҳдидларнинг " қайта тикланиши" ҳақида огоҳлантириш орқали Россиядаги теракт бу таҳдиднинг жиддийлигини ва мамлакат ташқарисидаги манбадан режалаштираётган ва ичкарисидаги одамлар томонидан амалга оширилаётган бундай чора -тадбирларга эътибор бериш зарурлигини кўрсатди деб эълон қилди.

Аввалроқ Франция бош вазири Габриэл Эттол ҳам жорий йил бошидан бери икки эҳтимолий ҳужумни олди олинди шу тариқа Францияда Эммануэл Макрон президентлигининг бошидан буён бартараф этилган эҳтимолий ҳужумлар сони 45 тага етди деб даъво қилганди.

Хавотирлар ҳам шу даражага етдики, Франция ҳукумати якшанба оқшомида ҳужумлар таҳдидига қарши максимал даражага ҳушёр ҳолатга келган.

Ёрлиқ