апрел 03, 2024 14:47 Asia/Tashkent
  • Гуттереш ҳам сионистларнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллик биносига уюширган ҳужумини қоралади
    Гуттереш ҳам сионистларнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллик биносига уюширган ҳужумини қоралади

БМТ Бош котиби сионистик режимнинг Дамашқ шаҳридаги Эрон элчихонаси конслик бўлими биносига уюштирган тажовузини қоралаб ҳар қандай нотўғри ҳисоб -китоб беқарор минтақада тинч аҳоли учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган можарога сабаб бўлиши мумкин деб огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча БМТ матбуот  котиби Стефан Дюжарик, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш 1 апрел куни бир неча эронлик генералв а зобитлар қурбон бўлган  сиоинстик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги дипломатик муассассиига  уюштирган ҳужумини  қоралади.

Антонио Гуттереш халқрао қонунларга мувофиқ барча ҳолларда дипломатик ва консуллик бинолари ва ходимларининг дахлсизлиги тамойилига риоя қилиниши кераклигини яна бир таъкидлади.

У ўз сўзларида барча тоомнларга халқаро ҳуқуқ. жумладан халқаро гуманитар ҳуқуқ доираисдаги  барча мажбуриятларини ҳурмат қилишни эслатди.

Дюжарикка кўра, БМТ Бош котиби шунингдек ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китоблар ҳозирда  Сурия, Ливан, босиб олинган Фаластин ҳудудлари ва Ғарбий Осиёда мисли кўрилмаган азоб -уқубатларга гувоҳ бўлаётган беқарор минтақада тин аҳоли учун  ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган кенгроқ можарога сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Ёрлиқ