апрел 07, 2024 11:55 Asia/Tashkent
  • Француз вакиллари сионистик режимга қурол экспорт қилинишини олдини олишни таъкидламоқда
    Француз вакиллари сионистик режимга қурол экспорт қилинишини олдини олишни таъкидламоқда

Франция мамлакати парламентининг 115 нафар аъзоси Париж ҳукуматида сионистик режимга қурол экспортини тўхтатишни талаб қилди.

Франс пресс ахборот сайтининг хабар қилишича, Франция мамлакати парламенти аъзолари бу мамлакатнинг президенти Эммануэл Макронга очиқ хат йўллаб, сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумлари давом этиши ва Тел-авив режимининг фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттиришига тўхталиб, сиз Францияни Фаластин халқига қарши геноцидига шерик қилиб қўймаслигингиз керак деб ёздилар.

Шу ҳолда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳам сионистик режимга қурол экспорт қилишни тақиқловчи резолюцияни мутлақ кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Сионистик режимга қурол етказиб бераётган бошқа давлатларнинг халқи, зиёлилар ва вакиллар ҳам яқинда ўз ҳукуматларига босим ўтказиб, бу режимга қўшимча қурол эўнатишни тезда тўхтатишни талаб қилди.

Ҳатто АҚШ Кенгашининг 40 нафар демократ қонунчилари президент Жо Байдендан сионистик режимга қурол сотишни сотишни тўхтатишни талаб қилди .Бошқа хабарга кўра АҚШнинг " Ташқи алоқалар кенгаши таҳлил маркази ҳам Вашингтон ҳукуматининг сионистик режимга кўрсатган ёрдами миқдори /тахминан 300 миллиард доллар/ ҳақидаги ҳисоботини эълон қилиб, АҚШ сионистик режимнинг асосий қўллаб-қувватлшовчисиди деб ҳисоблади.

Ёрлиқ