апрел 14, 2024 11:22 Asia/Tashkent
  • Жо Байден: Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужуми мисли кўрилмаган эди
    Жо Байден: Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужуми мисли кўрилмаган эди

АҚШ президенти Жо Байден Эроннинг Исроил ҳарбий объектларига ҳаво ҳужумини мисли кўримаган эди деб тан олди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ президенти Жо Байден ўз баёнотида Эрон Ислом  Республикаси Исроилдаги ҳарбий объектларга мисли кўрилмаган ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

АҚШ президенти шунингдек Исроил режими Сурия пойтахти Дамашқдаги Эроннинг консуллик биносига уюштирган ҳужуми ҳақида заррача гапирмасдан, G7 етакчилари билан Эрон ҳужумига ягона дипломатик чораларни кўришни мувофиқлаштиришини эълон қилди.

Унинг мамлакати шу ой-апрел Хавфсиззик Кенгашига раислик қилаётган Малтанинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили  мухбирлар билан суҳбатда, маҳаллий вақт билан якшанба куни бу кенгаш Исроилнинг таклифига биноан, Эрон ҳужумини муҳокама қилиш учун йиғилади деб таъкидлади.

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.

Ёрлиқ