Нью-йорк шаҳрида Имом Ҳусейн /а/ шаҳидлиги йиллигига бағишланган азодорлик маросимлар /фото /
АҚШлик мусулмонлар Нью-йорк шаҳрида Имом Ҳусейн /а/ Тосуо ва Ошуро маросимига бағишланган азо маросимларини ўтказишди.
Муҳаррам ойининг биринчи якшанбасида АҚШда истиқомат қилувчи мусулмонлар Имом Ҳусейн /а/ кунининг улуғвор мотам маросимини ўтказишди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, маросимлар Нью-йоркнинг Манхеттен ҳудудидаги баланд миноралар орасида " Ё Ҳусейн" фарёди янгради.
Жорий йили ҳам АҚШдаги турли мамлакатлар жумладан, Эрон, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Бангледаш ва ҳоказо мамлакатлар мусулмонлари Нью-йоркнинг Манхеттен ҳудудларида Карбало шаҳиди, шаҳидлар сарвари Або Адуллоҳил Ҳусейн /а/ ва ул зоти ёронларининг шаҳидлиги йиллиги муносабатида " Ҳусейн куни" ё ўзи Тосуо ва Ошуро мотам маросимларини ўтказишди.
Нью-йоркдаги мусулмонлар " Ҳусейн /а/ куни" маросимида қатнашишдан ташқари, мазкур шаҳарнинг турли масжжидларидан ҳам бўлиб Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ ва Карбало қўзғолони хотирасини турли мотам ва азо маросимларни ўткиш орқали эсга келтиришди ва ул зотларни хотирасини улуғлашди.