Украина Курск вилоятига ҳужум қилди. Германия Россияга қарши куч кўрсатишни истамоқда
(last modified Thu, 15 Aug 2024 09:15:33 GMT )
август 15, 2024 14:15 Asia/Tashkent
  • Украина Курск вилоятига ҳужум қилди. Германия Россияга қарши куч кўрсатишни истамоқда
    Украина Курск вилоятига ҳужум қилди. Германия Россияга қарши куч кўрсатишни истамоқда

Баъзи экспертлар Украина ҳукумати Россияга ҳужум қилишга журъат қила олмаслиги ва АҚШ ҳукумати каби кучли ташқи стимул бунга сабаб бўлгани ҳақида фикр билдиришмоқда.

Шу кунларда катта   эътиборарни ўзига тортган мавзу Украина армиясининг АҚШ ва Германия кўмагида Россия ҳудудининг бир қисмига ҳужум қилишидир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Украина президенти Володимир Зеленский  душанба куни Россиянинг Курск вилоятидаги сўнгги амалиётларига тўхталиб, Россия бошқаларни урушга мажбур қилди энди уруш ўз уйига қайтди деб айтди.

Россия президенти Вламидир Путин эса " урушни жуда хоҳлайди" ва Москва ҳукуматини тинчликни фақат " куч" билан қабул қилишга мажбур қилиши мумкин деб қўшимча қилди Зеленский.

Қолаверса Путин уруш майдонидаги сўнгги ўзгаришларни кўриб чиқиш  мақсадида Россиянинг юқори мартабали ва хавфсизлик ходимлари билан учрашувда қатнашди. Мазкур учрашувда у Украинанинг Россия ҳудуди амалиётлари амалга оширишидан мақсади келажакдаги тинчлик музокараларида яхшироқ мавқеага эга бўлиши эканлигини ҳам маълум қилди.

Владимир Путин шунингдек Киев бу амалиёт Россияда тартибсизлик ва нотинчликларга олиб келади деб  ўйлаган аммо бу амалга ошмади деб қайд этди.

Украинанинг қарши ҳужуми вақтинчалик кўринади. Зероки Украина узоқ вақтдан бери керакли кучларга эга эмас ва буни фақат рус қўшинларини Донбасснинг олдинги чизиғидан олиб чиқиб кетиш ва рус қўшинлари орасида қўрқув уйғотиш мақсадида қилган.

АҚШ стимули 

Баъзи экспертларнинг фикр билдиришича, Украина  Россия  ҳужум қилишга журъат қила олмайди аммо АҚШ каби кучли ташқи стимул бунга мажбур қилган. Таҳлилларга биноан, АҚШ президентлик сайловлари  арафасида бу мамлакат халқига  уларнинг сиёсати Украина  жанг майдонларида  фойдали бўлганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабдан Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх Курск вилоятидаги ҳужумни ҳимоя қилди ва Украина армиясининг ҳужумлари АҚШ сиёсатига тўғри келади ва минтақадаги кескинликни кучайтиргани йўқ энди тарангликни жиловлаш масъулияти Путин зиммасига тушади деб иддао қилди.

Германия Кремль ҳукумати учун биринчи айбдор 

Украина Россияга ҳужум қилганида Ғарб қуролларидан фойдалангани туфайли Москва етакчилари жўнатувчиларни ҳужум оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Россия Миллий хавфсизлик  кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев   X ижтимоий тармоғидаги мурожаатида Курскка ҳужумда Украина аскарларининг немис танкларидан фойдаланганига тўхталиб  Германиянинг Билд газетаси мақола чоп этибю. унда немис танклари Россия заминига қайтганини фахр билан эъон қилди. Германиянинг Украинанинг Россия ҳужудига ҳужумини қўлаб-қувватлашига жавобан Москва Берлинга энг замонавий рус танкларини олиш келиш учун ҳамма нарсани қилади деб қўшимча қилди.

Немис танклари

 

Курск вилоятида немис танкларининг мавжудлиги ва ҳаракати эса НАТОга аъзо давлатлар бир мунча вақт олдин Россияга қарши барча хавфсизлик мулоҳазаларидан воз кечганидан кейин содир бўлди.  Улар Киевга Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга ҳам рухсат беришди. Россияни орқага суриш мақсадида амалга оширилган бу ҳаракат НАТО ва Москва ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин. Айрим немис расмийлари Берлин учун оқибатлар ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Германиянинг Саксония федерал давлат бош вазири Майкл Кричмер ҳам агар Украина қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужумида немис танклари ишлатилган бўлса, бу қизил чизиқнинг навбатдаги бузилиши ҳисобланади деб таъкидлади.

Ўтган икки йил ичида Германия ҳукумати томонидан эълон қилинган ҳамма нарса амалда амалга оширилмаётганига гувоҳ бўлдик. Биз Украинадаги можаро тарафига айланишга яқинлашаяпмиз. Одамлар эса бундан хавотирда деб изоҳлади Майкл Крисмер.