Ғарблик 3 расмийси Исроил режимининг шафқатсизлигидан нафратланишини эълон қилди
Айрим Ғарб расмийларининг сионистик режимдан нафратланишини эълон қилиши ва Исроил режимининг Ғазодаги жиноятлари соясида мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаши янги сиймосини топмоқда.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги Британия элчихонаси ходими Марк Смит ўтган якшанба куни Лондон шаҳрининг Исроилга қурол экспортини тақиқлашдан бош тортганига норозилик сифатида истеъфога чиқди. У шунингдек деди: Исроил режими ва ҳарбийларининг юқори мартабали аъзолари Ғазода очиқдан-очиқ геноцидга интилмоқда.
Шунингдек Смит Қизил Хочнинг Ғазодаги тез ёрдам машиналари, мактаблар ва касалхоналар мунтазам нишонга олинганини билдириб, тинч аҳолининг бошпана оладиган жойи йўқ деб маълум қилди.
Чикаго штати мери Брандон Жонсон ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумини геноцид сифатида баҳолаб, Ғазода содир бўлаётган воқеалар шармандали ишдир деб изоҳлади.
Бундан ташқари Европарламент аъзоси Майк Уоллес статионида Фаластин байроғини ушлаб турган суратни чоп этди. Сионист кўрчманчилари ва уларнинг тарафдорлари яъни Европа Иттифоқи ва АҚШнинг мустамликачилик лойиҳаси тўлиқ фош этилди.
Европа парламетининг ушбу аъзоси сионистик режим ва унинг тарафдорларига " Озод Фаластин" ҳештеги орқали мурожаат қилди ва геноцидни тўхтатинг деб таъкидлади.
Ғазо бўлгасидаги геноцидда сионистик режимни қоралаган Европа парламентининг бу ирландиялик қонун чиқарувчиси аввалроқ Исроил режимни " террорчи" деб атаганди.