Ғарбдаги қурол компаниялар Ғазодаги геноцид ва Украинадаги урушни қўзғатиш бозоридан фойда кўрмоқда
(last modified Thu, 29 Aug 2024 12:23:04 GMT )
август 29, 2024 17:23 Asia/Tashkent
  • Ғарбдаги қурол компаниялар Ғазодаги геноцид ва Украинадаги урушни қўзғатиш бозоридан фойда кўрмоқда
    Ғарбдаги қурол компаниялар Ғазодаги геноцид ва Украинадаги урушни қўзғатиш бозоридан фойда кўрмоқда

Европанинг 7 та йирик қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳамда АҚШнинг қурол ишлаб чиқарувчи компаниялари Россиянинг Украинага бостириб киришива сионистик режимнинг Ғазога ҳужумидан сўнг катта даромад касб этмоқда.

Порс тудей сайтига кўра, «Accuracy»  молиявий стратегик консалтинг инстутитини ўзрганишларига биноан 2022 йил феврал ойида Украина уруши бошлангач АҚШнинг 7 та асосий компанияси ва уларнинг европалик ҳамкорларининг кўрсаткичлари қарйиб 60 фоизга ошди. Гарчи ушбу тадқиқот 2021 йил январидан 2024 йил мартигача бўлган даврни қамраб олсада, аммо аксарият қийматнинг энг катта ўсиши 2023 йилнинг уччинчи чорагида сиоинстик режимнинг Ғазога ҳужуми бошланганда ва 2024 йилнинг биринчи чорагида содир бўлди. Мазкур 6 ой ичида ҳарбий саноатнинг 14 гигантнинг жаҳон капитали 20 фоизга ўсди. Аммо нафақат уларнинг аксарияти қиймати балки сотиладиган акциялари ҳам ошди.

2022 йилнинг биринчи чорагида, Украинада уруш бошланиши билан бир вақтда инвесторлар  Европа компанияларининг 1,4 миллиард евролик акциялари олди -сотди қилишди бу сўнгги 8 молиявий йилнинг тўртинчи чорагида энг юқори кўрсаткичдир. АҚШ компанияларида сотилган акциялар, 2023 йилнинг тўртинчи чорагида рекор даражадаги 1,03 миллиард еврога етган бўлса-да бу Ғарбий Осиёда зўравонлик авж олган пайтга тўғри келади. Европа компанияларининг ушбу сектордаги акциялари нархини ошиши Шимолий Америкадаги ҳамкасбларига қараганда кучлироқдир /31 фоизга нисбатан 129 из/. Таҳлиллар эса буни АҚШда кўтарилиши аввлароқ бошланиши ва Европа фонд бозорлари кейинроқ қўшилгани билан боғламоқда.

Ёрлиқ