"BRICS Pay" нинг тақдимоти; Долларсизлантириш жараёнидаги яна бир ривожланиш
(last modified Sun, 20 Oct 2024 12:20:26 GMT )
октябр 20, 2024 17:20 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"BRICS Pay\\\" нинг тақдимоти; Долларсизлантириш жараёнидаги яна бир ривожланиш

"BRICS" аъзолари де-долларизиция сиёсатини амалга ошириш учун BRICS Pay номли мустақил тўлов тизимини тақдим этди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, БРИКС- BRICS аъзолари яинда бўлиб ўтган йиғилишларда  "BRICSPay" платформасини тақдим этдилар ва бу платформа де-долларизация, аъзолар савдосини осонлаштириш ва Ғарб санкцияларининг таъсирини камайтириш каби кўплаб афзалликларга эга бўлиши мумкинлигини эълон қилди.Нашр қилинган ҳисоботларга кўра,   "BRIX Pay" блокчейн каби илғор технлогиялар томонидан қўлаб-қувватланади вa SWIFT тизими -глобал банклараро молиявий алоқа тизимига кучли муқобил бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан Россия Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко  "BRICS-P" тўғри йўлда эканлигини таъкидлаб, бу энди шунчаки ғоя эмас, балки олдинга силжишдир  деб маълум қилди.

Бу тизим ривожланаётан мамлакатларнинг доллар гегеомонлигидан қутулмоқчи бўлган интилишларига жавобгар деб қўшимча қилди,  Матвиенко.

Шу муносабат билан 50 дан ортиқ мамлакатлар ушбу ташаббусга қўшилиш истагини билдирган бўлиб, уларнинг аксарияти Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Шарқий Европадандир.

Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз сўзларида,БРИКСна аъзо давлатлар ҳозирда ўзларининг марказий банклари ўртасида молиявий маълумотлар алмашинувини ташкил этиш устида ишламоқда.