АҚШ армиясининг собиқ зобити: Синварнинг шаҳид бўлиши билан ҲАМОСнинг қатъияти ва жасорати кучайди
(last modified Tue, 22 Oct 2024 11:27:15 GMT )
октябр 22, 2024 16:27 Asia/Tashkent
  • АҚШ армиясининг собиқ зобити: Синварнинг шаҳид бўлиши билан ҲАМОСнинг қатъияти ва жасорати кучайди
    АҚШ армиясининг собиқ зобити: Синварнинг шаҳид бўлиши билан ҲАМОСнинг қатъияти ва жасорати кучайди

АҚШ армиясининг собиқ разветкачиси " Ал-Ғад" телеканали билан суҳбатда, Яҳё Синвар шаҳид бўлганидан кейин ҲАМОС кучсизланмагани сабабларини муҳокама қилди.

АҚШ армиясининг собиқ разветкачиси Скот Риттер " Ал Ғад" телеканали бошловчисининг ҲАМОС ҳаракатининг Ғазо бўлгасидаги сиёсий идораси раиси Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги саволига жавобан, Синварнинг жанг майдонида сионистик режим босқинчи армияси аскарлари билан қўл-қўл жанг қилаётган вазиятда шаҳид бўлиши уни қаҳрамонга айлантирди деб  маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Синвар далада босқинчи қўшиндан қочмади ва жанг майдонида шаҳид бўлди. Бинобарин Синвар номи тарихда шаҳид сифатида қолади қўшимча қилди.

АҚШ армиясининг ушбу собиқ разветкачиси шунингдек Синвар шаҳид бўлгач ОАВ иддаоларига зид  ҲАМОС ҳаракатининг имкоинятлари  ҳолати ҳақида ҳам Синварнинг шаҳид бўлиши билан нафақат Фаластиннинг иши ва ҲАМОС ҳаракатининг қудрати заифлашмади балки бу ҳаракатнинг курашни давом эттириш ва ўзини ҳимоя қилишдаги қатъияти ва жасорати кучайди деб изоҳлади.

1991 йилдан 1998 йилгача БМТнинг Ироқдаги оммавий қирғин  қуроллари соҳасидаги вакили ва инспектори бўлган Риттер, шунингдек Синварнинг шаҳид бўлиши ўйин қоидаларини ўзгартиришда бурилиш нуқтаси бўлди, энди эса сионистик режими тубсизликка янада чуқурроқ кириб боради ва ҲАМОС ўзининг муқаддас урушини давом эттиради деб қайд этди.

У сўзларининг бошқа қисмида сионистик режимнинг Эронга қарши эҳтимолий тажовузкорликлари ҳақида бу қарор ушбу режим ҳокимиятига боғлиқ ва унинг илдизлари Нетаняҳунинг шахсий манфаатларига бориб тақалади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ