АҚШ жаҳон иқтисодиётини қандай ўзи учун қуролга айлантирди?
Дунёдаги маълумотлар ва хабарарни олиб борувчи оптик толали кабелларнинг аксарияти АҚШ орқали ўтади ва бу кабеллар АҚШга етиб боргач, Вашингтон бу кабеллардаги трафикни назорат қила олади.
Фараз қилайликки, Перудаги компания Малайзиядаги компания билан алоқа ўрнатиш ниятида. Шак-шубҳасиз, компаниялари бир-бири билан бизнес юритиши қийин эмас. Одатда бир мамлакатдан бошқа мамлакатга пул ва шунингдек катта ҳажмдаги маълумотларни алмашиш осон.
Аммо бу ерда муаммо мавжуд. Компаниялар буни билишадими ёи йўқми, уларнинг молиявий ва молиявий бўлмаган ўзаро муносабатлари, албатта билвосита бўлади ва АҚШ ёки Вашингтон ҳукумати муҳим назортга эга бўлган муассасалар орқали амалга оширилиши мумкин. Келишув амалга оширилса, АҚШ алмашинувни кузатиш ҳуқуқига эга ва агар хохласа уни тўхтатиши ҳам мумкин.
Бошқа таъбир билан бир пайтида, Перу ва Малайзия компаниялари ўз битимларини якунлай олмайди. Аслида Перу ва Малайзияни халқаро иқтисоддан олиб ташлаш орқали АҚШ кўплаб Перу ва Малайзия компаниялари томонидан товарлар савдосини бутунлай олдини олиши мумкин.
Бу кучнинг асоси бўлган нарсанинг бир қисми аниқ: дунё савдо сотиғининг аксарияти долларда амалга оширилади. Доллар деярли барча йирик банклар томонидан қабл қилинган бир неча валюталардан бири ва албатта энг кенг тарқалган валюталардандир. Натижада кўплаб компаниялар халқаро бизне билан шуғулланишини хохласалар, доллардан фойдланишлари тўғри келади.
Перунинг " соль" валютасини Малайзияинг рингитига алмаштирадиган ҳақиқий бозор йўқ. Табиий равишда бу алмашинувни осонтлаштирадиган маҳаллий банклар соль билан АҚШ долларини сотиб олади кейиин эса ринггитни доллар билан сотиб олади. Бунинг учун банклар АҚШ молия тизимига кириш имкониятига эга бўлиши ва Вашингтон белгилаган қоидага амал қилиши керак.
Нима чун АҚШ шубҳасиз иқтисодий қудратга эга эканлиги унчалик аниқ бўлмаган яна бир сабаб бор. Дунёдаги маълумотлар ва хабарларни ташувчи оптик толали кабелларнинг аксарияти АҚШ орқали ўтади ва бу кабеллар АҚШга етиб келганида, Вашингтон ҳукумати бу кабеллар трафигини кузатиши ҳам мумкин, аслида Миллий хавфсизлик агентлиги ўзи кўриши мумкин бўлган ҳар бир маълумот пакети ҳақида ҳисобот тайёрлайди. Шу сабабдан АҚШ барча бизнес ва мамлакатлар фаолиятини бемалол кузатиб бориши ва рақобатчилар қачон унинг манфаатларига таҳдид солаётганини ва унга жавобан жиддий санкцияларни қўллашини тахмин қилиши ҳам мумкин.
Genri Farrell ва Avraam Nyuman томонидан ёзилган " Ер ости империяси: АҚШ глобал иқтисодиётни қандай қуроллантиргани" китоби Вашингтоннинг кузатув ва санкциялар кучи ҳақида. Бу очиб берувчи китоб Вашингтон қандай қилиб бундай фавқулодда кучга эга бўлганини ва ундан қандай фойдаланишини тушунтиради.
Farrell ва Nyuman 11-сентябр воқеалари АҚШни ўз кучидан қандай фойдаланишга мажбур қилгани ва униннг қанча таркибий қисмлари Хитой ва Россияга босим ўтказгани ҳақида батафсил маълумот беради. Улар шунингдек бошқа мамлакатларга бу Вашингтон тармоғи ёқмаслиги мумкин аммо улар учун ундан қочиш жуда қийин деб тушунтиришади..
Бундан ташқари, мазкур китоб муаллифлари АҚШ хавфсизлик номидан тез-тез суиистеъмол қиладиган тизимни қандай яратганини кўрсатади. Farrell ва Nyuman "Вашингтон АҚШни ҳимоя қилиш учун аста -секин гуллаб -яшнаётган иқтисодий тармоқларни ҳукмронлик кучга айлантирди деб ёзган. Бу китобда аниқ кўриниб турибтики, АҚШнинг ҳукмронликка уринишлари даҳшатли зарарга оли келиши мумкин.
АҚШ Хитойни глобал иқтисодиётнинг аксарият қисмлари билан алоқани узишга мажбур қилиши мумкин. Бу глобал ўсишни камайтиради. Бундан ташқари, Вашингтон ўз кучини ҳеч қандай нотўғри иш қилмаган мамлакатлар ва одамларга нисбатан зўравонлик қилиш учун ишталиши мумкин. Шу боис глобал экспертлар АҚШ империясини тўлиқ бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганга энг тўғри йўл билан қандай чеклашни ўйлаб кўришлари керак.