Дунё бўйлаб инглизлар томонидан содир этилган 8 та қирғинга қараш
-
Дунё бўйлаб инглизлар томонидан содир этилган 8 та қирғинга қараш
Британиянинг жиноятлари унинг озод давлатлар ва мустақил, ривожланаёган давлатларга нисбатан қилган ваҳшийлигини кўрсатади. Бу тўпламда Британияда мамлакатанинг сиёсий ҳаёти давомида содир этилган энг катта жиноятларни кўриб чиқилади. Қуйида бу маълумотлар билан танишасиз:
1. Британиянинг Афғонистондаги жиноятлари
Биринчи Англия-Афғонистон уруши (1839-1842) Ҳилманд водийсининг жанубий қисмида содир бўлди. Бу уруш 19 -асрнинг Британия империясининг Буюк ўйини номи билан машҳур бўлган, Марказий Осиё минтақасида ҳокимият ва тъсир ўтказиш учун кураш давридаги биринчи йирик юришларидан бири эди. Бу урушда Ҳилманд атрофида жуда кўп одам ҳалок бўлди, қўрқув ва даҳшат бутун Афғонистонга тарқалди.
2. Ҳиндистоннинг босиб олиниши ва ҳалокатли очарчиликлар
Ҳиндистонни инглиз қўшинлари босиб олган даврда турли тарихий манбаларга кўра, 1770-йилларда биргина Бенгал провинциясида инглиз аскарлар қўлидаги очарчилик, касаллик, ёмон муомала ва қийноқлар ёки мажбурий меҳнат босими туфайли 10 миллиондан ортиқ ҳиндилар ҳалок бўлди. 1942 йилдан Ҳиндистонда Британия ҳукумат ва Черчиллнинг ўзининг мустамлика қарори туфайли яна 5 миллионга яқин ҳиндуларнинг ўлимига сабаб бўлган навбатдаги очарчилик юз берди.
3. Жанубий Африкадаги Буэр уруши
Буэр урушлари пайтида (1900-1902) Британия ички қўзғолонининг мумкин бўлган хавфсини олдини олиш учун бир неча минг бегуноҳ одамларни мажбурий меҳнат лагерларида қамоққа олди. Бир йил ичида Британия ҳукумати Африкадаги мустамликачилик ва иқтисодий мақсадларига эриша олиш учун бу лагерларда Буэр халқининг 10 фоизи касаллик ва очарчиликдан нобуд бўлди. Бртаниянинг Жанубий Африка аҳолисини назорат қилиш сиёсати тахминан 48 000 тинч аҳолисининг, шу жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига олиб келди. бу рақам Буэр урушдаги 30 000 ўлимига тегишли эмас.
4. 1917-1919 йиллардаги Эрон геноциди
Тарих давомида Англия Эронда кўплаб жиноятлар содир эган. Ушбу жиноятлардан бири 1917-1919 йиллар давомида Эрон аҳолисининг тахминан 40 фоизини қирғин қилиниши эди. Бошқа таъбир билан айтганда, Британия бу йиллар ичида Эрон аҳолисидан тахминан 9-10 миллион кишини қирғин қилди. АҚШ Давлат департаменти ҳужжатларига биноан, 1914-йилда Эрон аҳолиси 20 миллион Британиянинг Эрондаги сиёсати туфайли бу аҳоли 5 йил ичида 11 миллион кишига қисқарди.
5. Британия томонидан Ироқни кимиёвий бомбардимон қилингани
1919-йилда Уинстон Черчилл буйуруғи билан Ироқнинг кимиёвий бомбардимон қилиниши тарихдаги энг даҳшатли инсоният фожиаларидан биридир.
Ўшанда Ғарбий Осиёдаги Британия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги ўжарлик билан қаршилик кўрсатаётган арабларга кимиёвий қурол синовини ўтказишни сўраган эди. Уинстон Черчилл, ўша пайтдаги уруш вазири, Ироқ қабилаларига қарши заҳарли газдан фойдаланишни кенг қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Ўлимга олиб келадиган газлардан 1920 йилгача давом этди. Британия ҳаво кучлари 1925 йилда Ироқнинг Сулаймония аҳолисини бостириш учун бу қуроллардан яна фойдаланди.
6. Иккинчи жаҳон урушида инглизлар томонидан немис халқининг қирғин этилиши
1939-йил 3-сентябрида Британия ва Франция Германия Рейхига уруш эълон қилди. Бу воқеадан икки кун ўтиб Англия Германия шаҳарлари ва тинч аҳолисини бомбардмон қила бошлади. 1939-йил 5-сентярда Kuxxaven ва Vilgelmshaven шаҳарларига биринчи ҳаво рейдлари амалга оширилди. 1940 йил 12 январда Vesterlend шаҳри бомбардимон қилинди. 20 март куни Kiel ва Gerneum шаҳарларига 110 та кучли портловчи ва ёндирувчи бомбалар ташланди. Ушбу ҳужумда шифохона бутунлай вайрон бўлди. 1940 йил апрел ойида Британия армиясининг бомбардимони самолётлари ҳарбий объектлари ёки аҳамият бўлмаган шаҳарарига тобора кучайиб бораётган ҳужумларни бошладилар.
7. Шимолий Ирландия халқининг ўлдирилиши
1970 йилдан 2000 йилагча инглиз аскарлари 300 дан ортиқ ирланидялик эркаклар аёллар ва болаларни ўлдирди. Қурбонларниннг барчаси қуролсиз эди ва ҳеч бири инглиз аскарларига ўлик хавф туғдирмаганди. Ўлдирилалар орасида католик руҳоинйлари, кека аёллар, юоала в аҳато ўзмир қизлар ҳам бор эди. 1972 йилда Шимолий Ирландияда тинч аҳолини ўлдиришда айбланган барча британиялик аскарларига амнистия қўйилгани ҳақида Британия ҳукумати ҳужжатлар эълон қилинди.
8. Ямна халқининг қрғин қилиниши
1963-1966 йилларда Ямандаги Адан лагерлари Британиянинг яна бир жиноятдир. 1960-йилларда яманликлар Яман портини назорат қилиш учун ҳаракат қилишган.Инглизлар норозиликни бостиришнинг энг яхши усулини даҳшатли қийноқ хоналарини яратишда кўрдилар. Рақибларини музлатгич камераларига бунлай яланғоч ҳолда сақлаш уларнинг кўпчилиги пневмония билан касалланиб, ўлимга олиб келди. Жасадларини сигарет билан ёқиш, яланғоч маҳбусларни найзаларга қўйиш ва жинсий зўрлаш бу марказларда қўлланиладиган бошқа қийноқлар эди.