Британия инқироз ёқасида; Юқори солиқлар ёки давлат хизматларининг қулаши?
(last modified Sat, 26 Apr 2025 14:32:15 GMT )
апрел 26, 2025 19:32 Asia/Tashkent
  • Британия инқироз ёқасида; Юқори солиқлар ёки давлат хизматларининг қулаши?
    Британия инқироз ёқасида; Юқори солиқлар ёки давлат хизматларининг қулаши?

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Британия ҳукуматнинг бюджет тақчиллиги ўтган молиявий йил охирида хавотирли 151,9 миллиард фунт стерлингга етди. Бу нафақат тарихдаги энг юқори даражаларданди, балки Кей Стармер ҳукуматига солиқларини ошириш ва харажатларини назорат қилиш учун янги босим ўтказди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Миллий Статистика бошқармаси ва  давлат даромадлари ва харажатлари ўртасидаги тафовут 2025 йил март ойигача бўлган 12 ой ичида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 миллиард фунт стерлингдан кўпроққа ошди ва Бюджет ва инклюзивлик идораси   (OBR) зтган прогнозидан  10 фоизга юқори.

Мутахассисларга кўра, агар бу тенденция давом этса, ҳукумат ё солиқ ставкаларини оширишга ёки давлат хизматларни қисқартиришга мажбур бўлади. Иккала вариант ҳам Стармер кабинети учун катта сиёсий харажатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, хусусий секторда иқтисодий саломатликнинг энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланган сотиқ олиш менежерларининг композити индекси   (PMI) ҳам ташвишли тенденцияни кўрсатмоқда. S&P Global маълумотларга Британиянинг ишлаб чиқариш ва хизматлар фаоллигининг композити индекси 2025 йил апрел ойида 48,2 га тушди. Бу кўрсаткич нафақат ўсиш чегарасидан  (50), балки сўнгги 29 ойдаги энг паст кўрсаткичи бўлиб иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва корпоративнинг Британиянинг иқтисодий келажашига ишончи пасайганини кўрсатади.

Айни пайтда Халқаро овалюта Жамғармаси ўзининг сўнгги ҳисоботида, Британиянинг 2025-йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш прогнозини 1,6 фоиздан 1,1 фоизга пасайиб, бу мамлакатни жаҳон қарзининг ошишига ҳисса қўшаётан омилларидан бири сифатида белгилади.