АҚШ таъсирининг пасайишидан Хитойнинг юксалишигача/ Осиё янги тартиб сари интилмоқдми?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97446
АҚШнинг The Cradle нашри ўз таҳлилида Ҳиндистон ва сионистик режимининг Осиёдаги таъсирининг пасайиши ва АҚШнинг минтақадаги ҳукмронлигининг пасайишини муҳокама қилди.
(last modified 2025-08-14T05:52:15+00:00 )
август 12, 2025 10:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ таъсирининг пасайишидан Хитойнинг юксалишигача
    АҚШ таъсирининг пасайишидан Хитойнинг юксалишигача

АҚШнинг The Cradle нашри ўз таҳлилида Ҳиндистон ва сионистик режимининг Осиёдаги таъсирининг пасайиши ва АҚШнинг минтақадаги ҳукмронлигининг пасайишини муҳокама қилди.

АҚШнинг  The Cradle нашриясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  январ ойида Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганида Ҳиндисон ҳукумати, Вашингтон билан алоқаларни мустаҳкамлдан Ҳиндистонда Доналд Трампнинг инаугурациясида бош вазири Нарендра Моди иштирок этадиган 4 томоналма саммитга таклифни интиқлик билан кутаётган эди. Аммо май ойида Покистон билан юзага келган кескинлик ва Трампнинг воситачилик ҳақидаги даъвоси Деҳли томонидан қатъиян рад этилди ва бу икки томон ўртасидаги ишончга путур етказди.

Шундан сўнг Вашингтоннинг Исломбодни қўллаб-қувватлагани яққол кўриниб турибти. Покистон армияси бошлиғини Оқ уйда меҳмон қилишдан тортиб, нефт бўйича келишувларга кўмаклаклашиш ва  Покистоннинг АҚШга экспорти бўйича тарифларни камайтиришигача. Мазкур стратегик  ўзгариш , Ҳиндистон товарларига 25 фоиз тариф ва ҳинд дори-даромадларига 200 фоиз солиқ каби иқтисодий санкциялар билан биргаликда муносабатларнинг пасайишига олиб келди ва Ҳиндистон ва Исроил энди АҚШнинг Осиёда кутаётган асосий ўйнчилари эмас. Аксинча, Хитой ўзнининг яширин, аммо таъсирчан иштироки билан кучлар мувозанатини аста -секин ўз фойдаисга ўзгартирмоқда.

Ғарб ва осиёлик таҳлилчиларнинг фикри шуни кўрсатидаки, Ҳиндистн ва Покистон ва Эрон ва Исроил режими ўртасидаги икки йирик таранглик АҚШ ва Ғарб етакичлигидкаги глобал тартиб пойдеорини силкитган. Мутахассисларга кўра иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврнинг қоидаларига асосланган глобал тартиби энди жавоб бермайди, бу унинг яқин орада тугашини ва янги кўп қутбли тартибчнинг пайдо бўлишини ваъда қилади. Тўғридан-тўғри ҳарбий иштирокисиз Хитой қуролл сотиш инфратузилмага сармоя киритиш ва Эрон ва Покистон билан иқтисодий ҳамкорлик орқали минтақавий қудратни кенгайтира олди. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро пайтида Исломобод Хитойнинг қирувчи самолётлари ва ракеталардан фойдаланган ҳолда бир нечта ҳинд самолётларни уриб туширганини даъво қилди. Бу ёндашув Эроннинг Покистон билан тузган янги келишувлари билан бир қаторда минтақадаги шароитлдарни Хитой фойдасига қандай йўзгариб бораётганини кўрсатади. Умуман олганда Хитойнитнг дипломатик ёндаушви Эрон ва Покистоннинг мослашувчанлиги ва Ҳиндистон ва Исроилга ишончнинг пасайиши АҚШ таъсирига жиддий қаршиилк кўрсатган янги кўп қутбли тартибни шаклантирди.