Нима учун АҚШ Хитойнинг ядровий арсеналини кенгайтиришини бўрттириб кўрсатмоқда?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97612-Нима_учун_АҚШ_Хитойнинг_ядровий_арсеналини_кенгайтиришини_бўрттириб_кўрсатмоқда
АҚШга кўра, Хитой одатий ҳарбий қудратини оширишдан ташқари, ядровий кучлари ҳажми ва имкониятларини тез ва барқарор кенагайтиришни бошлади.
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
сентябр 01, 2025 10:20 Asia/Tashkent
  • Нима учун АҚШ Хитойнинг ядровий арсеналини кенгайтиришини бўрттириб кўрсатмоқда?

АҚШга кўра, Хитой одатий ҳарбий қудратини оширишдан ташқари, ядровий кучлари ҳажми ва имкониятларини тез ва барқарор кенагайтиришни бошлади.

АҚШ стратегик қўмондонлиги қўмондони Энтони Коттон  2025 йил март йида АҚШ Конгрессида Хитой ядро арсеналининг ривожлантиришини бўртириб кўрсатар экан, Хитой раҳбари С Цзипиннинг мамлакат армиясини 2027- йилгача Тайванни назорат қилишга тайёр бўлиши кераклиги ҳақидаги буйруғи  ядровий қуролларнинг кўпайишига оли келади, қуруқликдан  ҳаводан ва денгиздан урилиши мумкин деб айтди. 

 АҚШнинг Хитой ядровий арсеналини кенгайтириш мақсадини бир қанча стратегик ва сиёсий томонлардан кўриб чиқиш мумкин,

Ҳарбий ва стратегик мақсадлар

Ядровий устунликни сақлаб қолиш :Хитой ўзининг  ядровий каллаклари сонини тез суръатлар билан оширмоқда ва 2030  йилга бориб уларнинг сони 1000 дан ошиши кутилмоқда. Бу тез ўсиш АҚШнинг анъанавий ҳукмронлигига шубҳа туғдирмоқда.

Триполяр олдини олиш ва ё превентив ҳаракат:  АҚШ ўзи , Хитой ва Россия ўртасида совуқ уруш даврига қараганда анча беқарорроқ ҳисобланган янги ядровий мувозанатнинг шаклланишидан хавотирда.

Сиёсий ва дипломатик мақсадлар

Хитойга халқаро босимнинг кучайиши: АҚШ Хитойнинг ядровий таҳдидини таъкидлаб жаҳон жамоатчилик фикрини Пекиннинг ҳарбий сиёсатига қарши сафарбар қилишга ва унинг Осиё -Тинч океани минтақасидаги ҳаракатларининг қонунийлигини мустаҳамлашга ҳаракат қилмоқда.

Қуролланишни кучайтиришни асослаш: Хитой таҳдидини бўрттириб кўрсатиши ҳарбий бюджетни ошириши  АҚШгаа янги арсеналларни ривожлантириш учун баҳона бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШнингг Хитойнинг ядровий арсеналини кенгайтираётганидан хавотирлари икки давлат ўртасидаги муносабатларига сезиларли таъсир кўрсатади. Буни бир неча даражаларда кўриб чиқиш мумкин.

Геосиёсий кескиникнинг кучайиши

Ишончсизликнинг кучайиши: АҚШ ва Хитой бир-бирини ҳарбий устунликка интилишда тобора кўпроқ айбламоқа, бу ишончсизлик дипломатик музокаралар муҳитини қорайиб юборди.

Қуролланиш пойгаси: Хитой таҳдидини таъкидлаб, АҚШ ўз арсеналларини кенгайтириш учун баҳона топди ва Хитой бунга жавобан ядровий салоҳиятини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Стратегик мулоқотларнинг заифлашиши

Норасмий музокаралар барҳам топди: Вашингтон ва Пекин ўртасида ядровий қурол бўйича музокаралар олиб борилган бўлса-да, АҚШнинг Хитойга қарши стратегиясининг фош этиши икки давлат ўртасида медиа урушини келтириб чиқарди ва мулоқот муҳитини заҳарлади.

Хитойнинг қуролланиш пойгасини рад этиши: Хитой қуролланиш пойгасига киришиш нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган, аммо АҚШ( бу позицияга шубҳа билан қарайди ва очко топиш тактикаси деб ҳисоблайди .

Минтақаив ва глобал таъсир

Осиё-Тинч океани минтақасида беқарорлик: Хитойнинг уччинчи ядровий давлат сифатида пайдо бўлиши АҚШ ва Россия ўртасидаги анъанавий мувозанатни бузди ва Осиё-Тинч океани минтақасида беқарорлик эҳтимолини оширди.