Украинаниннг Россия билан урушдаги мағлубияти Европа Иттифоқини йўқ қиладими?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98444-Украинаниннг_Россия_билан_урушдаги_мағлубияти_Европа_Иттифоқини_йўқ_қиладими
Ғарб таҳлилчиларига кўра, Россиянинг Украинадаги ғалабаси нафақат Европа хавфсизлигига таҳдид солади, балки Европа Иттифоқининг парчаланишига олиб келиши мумкин.
(last modified 2025-12-01T10:36:56+00:00 )
декабр 01, 2025 15:16 Asia/Tashkent
  • Украинанинг Россия билан урушдаги мағлубияти Европа Иттифоқини йўқ қиладими?
    Украинанинг Россия билан урушдаги мағлубияти Европа Иттифоқини йўқ қиладими?

Ғарб таҳлилчиларига кўра, Россиянинг Украинадаги ғалабаси нафақат Европа хавфсизлигига таҳдид солади, балки Европа Иттифоқининг парчаланишига олиб келиши мумкин.

Европанинг нуфузли таҳлил марказлари томонидан, чоп этилган таҳлилларга кўра, Украинининг Россия билан урушдаги мағлубиятининг оқиюатлари, Европа Иттифоқи  учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Таниқли Ғарб таҳлилчиси Тимоти Гартон Эш ўзининг сўнгги баҳосида Россиянинг ғалабаси Европа Иттифоқининг барбод бўлишига  олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.   “Кориск” ва  “Норвегия халқаро муносбатлар инстути таҳлил марказлари ҳамкорлигида ўтказилган  тадқиқот шуни кўрсатадики, Россиянинг ғалабаси Европага 1,8 триллион еврога тушиши мумкин.Бу харажатар Украинани  қўллаб-қувватлаш, 6 дан 11 милионгача янги қочқинларга ғамхўрлик қилиш ва Россия таҳдидига қарши ҳарбий кучларини оширишни ўз ичига олади.

Таҳлилчилар Россиянинг ғалабаси глобал инқирозларининг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Хитой Тайванга босимни кучайтириш мумкин. Бу АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга эътибор қаратиши учун Украинага ҳарбий ёрдамни камайтираётан бир пайтда юз берди. Германиялик ҳарбий таҳлилчи  Мартин Винукер ҳам Украинадаги Россия кучлари " маънавий жиҳатдан НАТОнинг ҳар қандай армиясидан анча устун" эканини таъкидлайди.  Немис таҳлилчиси фикрича, уруш ўрганиш ва мослашишнинг узлукиз циклини англатади ва Россия бу борада юқори тезликда. Мағлубиятга учрамаслик учун Украинага бир-икки йил ичида 1500-2500 танк, 2000-3000 артиллерия тизими ва 8 миллион дрон керак. Бироқ Белгиянинг Bruegel таҳлил маркази Россияниннг қурол ишлаб чиқариш даражасига етиб олиш учун Германия ва Еврропага ўнлаб йиллар керак бўлишидан огоҳлантирган. Бу таҳлиллар Европа ҳамжамияти экзистенсиал инқироз ёқасида эканлиги ва жорий қарорлар бу иттифоқнинг келгуси ўнлаб йиллардаги келажагини белгилаб бериш мумкинлиини кўрсатади.