Виткоф: Трамп Эрон расмийларининг таслим бўлмаслигидан ҳайратда
-
Виткоф: Трамп Эрон расмийларининг таслим бўлмаслигидан ҳайратда
АҚШ президентининг Эрон билан ядровий музокаралардаги махсус вакили Трамп эронлик расмийларнинг таслим бўлмаслигидан ҳайратга тушганини айтди.
ParsToday хабарига кўра, ИРНА агентлигига таяниб, АҚШ президентининг Эрон билан ядровий музокаралардаги махсус вакили "Стив Виткоф" Fox News телеканалига берган интервьюсида АҚШ президенти "Дональд Трамп" эронлик расмийларнинг таслим бўлмаслигидан ҳайратда эканини маълум қилди.
Виткоф шундай деди: "У таслим сўзини ишлатишни хоҳламаяпти, бироқ АҚШ президенти Эроннинг юқори мартабали расмийлари нима учун ҳалигача таслим бўлмаганига қизиқади." У қўшимча қилди: "Оғир босимлар ва АҚШнинг минтақадаги сезиларли денгиз кучларига қарамай, нима учун эронликлар ҳалигача ўз ядро дастурларини тўхтатишга рози бўлмади?"
АҚШ президентининг махсус вакили Эрон билан бўладиган эҳтимолий келишув ҳақида ҳам гапириб, шундай деди: "Женевада музокаралар бошланишидан олдин, Трамп нол бойитиш ва Эрон ядро материалларини қайтариб олиш Вашингтоннинг қизил чизиғи экани ҳақида буйруқ берган."
Виткоф Эрон Ислом Республикасининг ядро дастури тинч мақсадларга эга экани ҳақидаги таъкидига ишора қилиб, Эрон ўзининг тинч эҳтиёжларидан юқори бойитиш даражаларида фаолият юритаётгани даъвосини қилди.
Лорижоний: Эрон уруш изламайди, аммо таҳдид олдида таслим бўлмайди