Қалбга яқин қўшиқлар
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Бугунги мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз ва ҳеч ким бу фикрни инкор этолмайди.
Чиндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар йўлида бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин.
Азиз тингловчилар, бугун сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эронннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш ҳамда халқнинг иззат –эҳтиромига сазовор бўлган санъаткор Ризо Содиқидир.
Ризо Содиқининг садоси бошқа асрларда ҳам зуҳур этмайдиган мангу садолар жумласидандир. У ушбу иллоҳий неъматдан энг олий шаклда фойдаланди. Орифона мазмунлар ва борлиқнинг фалсафасини мусиқанинг азим симфонияси қолибида ва энг яхши шаклда ўз мухлисларига тақдим эта олди.
Азиз мухлислар, ҳозир ана шу санъаткор ижросида “Дустет дорам худо” қўшиғини сиз азизларга тақдим этамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришган. Жумладан, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан Наима ва Зебунисо номли мухлисаларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Ортиқ Отажонов ижросида "Қайта қайтмас умрингиз" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Бу сингилларимиз истагини бажо келтириб "Қайта қайтмас умрингиз" номли дилрабо қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.
Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан мухлисларимиз Талабшо, Исфандиёр ва Рустам истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда, Афғонистоннинг машҳур хонандаси Фарҳоди Дарё ижро этган “Хонаро созем аз сар” қўшиқини манзурингизга тақдим этамиз.