декабр 05, 2016 15:33 Asia/Tashkent

Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади.
  2. Ўзбекистон валюта сиёсатида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
  3. Ўзбекистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқига кирмаслиги маълум қилинди
  4. Ўзбек палови ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.
  5. Ӯзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланди.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукуматининг Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади. Бу ҳақда Россия қонунчилик ҳужжатлари сайтида эълон қилинган.

Томонлар шартнома доирасида ҳарбий мақсадларга хизмат қилувчи маҳсулотлар, жумладан ҳарбий техника, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини (хусусан, интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этиш) етказиб бериши мумкин.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон валюта сиёсатида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Ҳукуматнинг ягона интерактив порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тақдим этилди.

Валюта сиёсатини либераллаштириш ва мукаммаллаштириш, ички валюта бозорининг тараққиёти ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган бу қонун лойиҳасида келтирилишича:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товар ва хизматлар баҳоси, шунингдек устав капитал учун минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши лозим;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ва хизматлар учун тўловларни хорижий валютада амалга ошириш мутлақо тақиқланади, тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно;

 давлат бож тўловлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон ҳудудида фақат миллий валютада қабул қилинади, эркин божхона ҳудудида ундириладиган бож тўловлари бундан мустасно.

- нақд пул кўринишидаги хорижий валютани республикадан ташқарига олиб чиқишда - 10 000 АҚШ долларига тенг суммани олиб чиқиш чекловларсиз амалга оширилади. 2000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки чиқишда мажбурий декларацияга муҳтож эмас;

 Нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишда тижорат ва Марказий банклар томонидан рухсат олиш тажрибаси бекор қилинади;

Хххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқига кирмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон собиқ иттифоқ ҳудудида иқтисодий интеграциянинг ривожланишини эътибор билан кузатишда давом этади, бироқ ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқи ёки Божхона иттифоқига киришни ўзига фойдали деб ҳисобламайди, деб айтди Ўзбекистон ташқи алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов. 

"Бу интеграцион тузилмаларнинг ривожланишини эътибор билан кузатамиз. Агар биз учун иқтисодий томондан ҳеч қандай қийинчиликлар ёки чеклашлар бўлмайди, деб ҳисобласак, унда бу тузилмаларга кириш масаласини кўриб чиқамиз. Бироқ бугунги кунда бизда бу борада аниқ йўналиш, қарор бор ва биз ҳозирча қандайдир янги интеграцион тузилмаларга киришни режалаштирмаяпмиз", деб қўшимча қилди Тўлаганов.

Тўлагановнинг фикрича, бу сиёсат 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловларидан кейин ҳам давом эттирилади.

Ххххххххххххххххххххххххххххх

Ўзбек палови ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.

Номоддий маданий мерос бўйича Ҳукуматлараро Қўмита 1 декабрда палов билан боғлиқ анъаналарни ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритди.  

Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши Аддис-Абебада (Эфиопияда) 28 ноябрдан 2 декабрга қадар бўлиб ўтди.  Йиғилиш давомида палов билан боғлиқ анъаналарни ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Палов - ўзбек ошхонасининг энг катта ютуқларидан бири ва аҳолининг севимли таоми. Ўзбек ошхонасининг кўп асрлик ривожи давомида палов тайёрлашнинг ўнлаб усуллари пайдо бўлди.

Ҳар бир минтақа ўзига хос палов тайёрлаш усулига эга. Ўзбекистондаги оилаларнинг аксариятида нафақат ўзбек миллати вакиллари, балки шу ерда яшовчи бошқа миллат вакиллари ҳам ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта (кўпинча пайшанба куни) палов тайёрлашади. Бу ўзига хос анъанага айланган.

Ххххххххххххххххххххххххххххх

Ва ниҳоят жорий ҳафтанинг энг муҳим янгилиги бугун Ӯзбекистонда президент сайловининг ӯтказилишидир.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган деб ҳисобланишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

Матбуот хизматининг маълумот беришича, соат 11.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 33,73 фоиздан ортиғи овоз беришда иштирок этди.Шундай қилиб, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 35-моддасига кўра Президент сайлови бўлиб ўтган, деб ҳисобланади. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этди. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.