Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун сешанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 16- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабеул аввал ойининг 6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 834 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 604-йил рабеул аввал ойининг 6-куни дунёнинг машҳур шоирларидан бири Мавлавий тахаллуси билан оламга шуҳрат таратган Жалолиддин Муҳаммад Балхий ӯша пайтлари Эронга қарашли, бугунги Афғонистон ҳудудидаги Балх шаҳрида дунёга келди.Отаси Баҳоуддин Валад замонасининг машҳур воизларидан эди.
Жалолиддин ёшлигида отаси билан биргаликда ҳаж сафарига отланиб, кейинчалик Бағдод ва сӯнгра бугунги Туркиянинг шарқий қисмидаги Кония шаҳрига бориб, у ерда муқим бӯлиб қолди. Машҳур шоир ва ориф исломий билимларни Ҳалаб ва Димишқ шаҳарларида ӯзлаштирди.
Ҳижрий-қамарий 642 йили буюк эронлик мутафаккир Шамс Табризий билан дийдорлашув ҳазрат Мавлоно ҳаётидаги бурилиш нуқтаси бӯлди. Шундан сӯнг у мадрасадаги дарс ва баҳсларни йиғиштириб, ирфон ва шеърга юзланди.
Жаҳон адабиётининг энг муҳим дурдоналари бӯлган "Маънавий маснавий" ва "Девони Шамси Табрезий" китоблари забардаст шоир номини оламга машҳур айлади. "Фиҳи ма фиҳи", "мажолиси сабъа" ва "Мактубот" ҳазрат Мавлавийнинг насрий асарларидир.
Шоир ҳижрий-қамарий 672 йили дорул бақога риҳлат айлади.
Ххххххххххххххххххххххххх
Бундан роса 99 йил бурун, 1917 йилнинг 6-декабр куни Россия қарамоғида бӯлган Финландия ӯз мустақиллигини қӯлга киритди. Финландия ӯз қӯшниси Россиядан доимо хавотирланиб турарди. Россия чангалидан омон қолиш мақсадида Финландия 12-асрда Шветсиядан кӯмак сӯради. Фурсатдан фойдаланган Шветсария Финландияни батамом босиб олди. 1721 йили эса Россия Финландиянинг бир кисмини эгаллади.
1917 йили Россияда инқилоб амалга оширилгач, Рус армияси Финландиядан чиқиб кетди ва бу мамлакат ӯзининг мустақиллигини эълон қилди.
Европанинг шимолий қисмида жойлашган Финландиянинг ҳудуди 338 минг км кв дан иборат бӯлиб, Россия, Шветсия ва Норвегия билан чегарадош, мамлакат пойтахти Хелсинки шаҳри, давлат тизими эса республикадир.
Ххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1332 йил озар ойининг 16-куни, яъни бундан 63-йил илгари Теҳрон университети талабаларининг Америка президенти ӯринбосари Ричард Никсоннинг Эронга сафарига қарши уюштирган эътирозли кӯча намойишларида шоҳ режими маъмурлари томонидан уч нафар талаба ӯлдирилди. Ба сафар Америка қӯли билан Эронда давлат тӯнтариши амалга оширилиб, доктор Мусаддиқ давлати ағдарилганидан уч ярим ой ӯтгач, уюштирилган эди.
Айнан шу куни шоҳ режимининг махсус гвардияси Теҳрон униврситетига бостириб кириб, уч нафар талабани шаҳодатга етказди. Бу фожеанинг эртаси куни эса Никсон ҳуқуқ бӯйича айнан шу университетнинг профессори бӯлди.
Эрон талабалари озодлик ҳаракатида бу воқеанинг аҳамиятини таъкидлаш мақсадида Эронда озар ойининг 16-куни "Талабалар куни" сифатида нишонланади.