Яратилиш жилвалари
Барчага маълумки туялар чӯлларда ӯсадиган гиёҳ ва тиконлар билан озиқланишади. Аммо бу қаттиқ тиконлар ва гиёҳларни ейиш туя учун мушкул эмас. Туянинг иккала кўзи тўзон ва қумлардан тўсиқ бўладиган икки қават узун киприклар билан ўралган.
Борлиқ олами шу қадар кенг ва ундаги тирик мавжудот турлари шу қадар кӯпки инсон улар сонини аниқ санай олмайди. Холиқи олам яратган тирик мавжудотнинг ҳар бири ӯз хусусияти ва чиройи билан инсон таважжуҳини чексиз илоҳий лутф ва марҳаматига жалб этиб келмоқда.
Агар ҳаётимизнинг бир кунини мавжудот яратилиши ҳақида фикр юритишга сарфласак, шубҳасиз фақат ӯзимизни қамраб олган муҳитда ӯнлаб намуналарни учратамиз.
Азиз тингловчилар! Сиз албатта чорвалар ҳаётига диққат қилгансиз. Бу беозор жониворлар инсон учун кӯплаб фойида келтиришади. Аллоҳ таоло чорваларни инсонларга осонликча ром бӯлган ҳолда яратган.
Айтиш мумкиким инсон ҳаётининг ер юзида идома бериши ҳайвонлар бӯлмаган ҳолда қатор мушкулотни вужудга келтириши мумкин.
Сут инсон организми учун муҳим ғизо бӯлиб, сигир ва қӯй каби ҳайвонлардан ҳосил бӯлади. Шунингдек ҳайвонлардан транспорт сифатида ҳам фойдаланишади. Агарчи бугун техника ва технология ривожланиб транспорт соҳасида ҳам янги автомашиналар ихтиро қилинган бӯлса ҳам ҳалигача қишлоқ жойлар ва тоғларда ҳайвонлардан фойдаланишади.
Қуръони карим Наҳл муборак сураси 7 ва 8 ояти карималарида бу борада келган:
Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб борадир. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир.
Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир. (Яъни, Аллоҳ таоло келажакда сизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларини яратади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаган ҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, Қуръони Карим мазкур: «ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади», жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганига далолатдир.)
Қадрли тингловчилар! Бугунги дастуримизда ӯз хусусиятлари билан барча таважжуҳини ӯзига жалб этган ҳайвон, туя ҳақида суҳбатлашамиз. Туялар қудратли ва чидамли бир махлуқот бӯлиб, 10минглаб йиллардан бу ён чӯлларда яшашади. Аллоҳ таоло Ғошия муборак сураси 17 ояти каримасида буюрмиш: “Туя қандай яратилганига назар солмайдиларми?”Аллоҳ таоло туяга назар солишга буюрган экан, демак унда Яратганнинг улуғлигига далолат қилувчи сирлар ва кўп насиҳатлар бор. Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Барчага маълумки туялар чӯлларда ӯсадиган гиёҳ ва тиконлар билан озиқланишади. Аммо бу қаттиқ тиконлар ва гиёҳларни ейиш туя учун мушкул эмас. Туянинг иккала кўзи тўзон ва қумлардан тўсиқ бўладиган икки қават узун киприклар билан ўралган. Ҳар бир кўз бош суягининг ён томонида жойлашган бўлиб, уни узун киприклар тўсиб туради. Бу тўсиқ кўзни саҳронинг қаттиқ шамол билан учиб келадиган ва кўзга азият ва зарар қиладиган қум ва тўзондан эҳтиёт қилади.
Унинг кичкина бўлиб чиққан иикита қулоғи ҳамма томондан соч билан ўралган. Бу ҳам қум ва тўзондан тўсиқ вазифасини ўтайди. Агар саҳрода шамол кўтарилгудек бўлса унинг қулоқлари орқага қайрилиб дарров бошга ёпишади.
Бурни ҳамма томондан соч билан ўралган икки тор тешикка ўхшайди. Бурун атрофлари мушакли. Шунинг учун шамол кўтарилганда қум ва тўзон ўпкага ўтмаслиги учун туя бурнини ёпиб олиши мумкин.
Туя икки ҳафта давомида сувсиз қолиб кетса,у 200л.га яқин суюқлигини йўқотади. Аммо бундан кейин сув берилса, у ўша миқдорни биттада бир неча дақиқа давомида ичиб олади ва ичилган сув бир неча соат давомида овқат ҳазм қилиш системаси орқали қонга сингиб баданига мукаммаллигича таралиб кетади. Сув баланси нормаллашгини учун ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажаришга киришади.