Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда "Минг бир кеча" китобидан "Жавзар ва ганжи шемрдил" номли эртакни бошлаган эдик. Бугун сиз билан биргаликда ушбу эртакимизнинг давомини эшитамиз.
Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Эслатиб ўтамизки қадим замонларда бир савдогар шахс яшарди. Унинг Салим, Солим ва Жавзар номли уғиллари бор эди. У ўзининг кичик уғли Жавзарни жуда яхши кўрарди. Ва шу сабабдан Салим ва Солим унга ҳасад қилардилар. Ва унга нисбатан кина-кудуратлари бор эди. Савдогар қариб қолган эди ва ўлимидан кейин Салим ва Солим Жавзарни озор беришлари ва унинг меросидан ўз ҳиссасини бермасликларидан қурқарди. Шунинг учун ўлимидан олдин ўз мол-мулкини ўзининг болалари ўртасида тақсимлаб бериш қарорига келди. Бинобарин бир куни ўзининг ошнолари ва қавм қариндошларини ўз уйига даъват этди. Ва уларнинг ҳузурларида ўз мол-мулкини тўрт қисмга тақсимлади. Уч қисмини уч уғлига ва бир қисмини эса ўзига қолдирди. Кўп вақт ўтмасдан савдогар дунёдан ўтди. Салим ва Солим ўз оталаридан олган меросларидан розий бўлмадилар ва Жавзарнинг ҳиссасини ҳам олишни хоҳладилар. Уч ак-укалар ўртасида ихтилоф ва низо вужудга келди. Салим ва Солим Жавзар устидан қозийга шикоят қилишди ва уни бир қозийдан бошқа қозийга чақириш ва овора қилиш билан шағулланишди.. Улар ушбу йўлда кўп пул харажот қилишди. Аммо бирон бир натижага эришолмасдан пуллари ҳам тамом бўлди. Ва охири пулсиз бўлиб қолишди. Энди қиссамизни давомини эштишга сизларни даъват этамиз.
Ўғиллари ночорликдан оналари олдига келиб уни уриб оталари унга мерос қолдирган пулларни тортиб олишди. Жавзар ўйга келганида онаси ўжар ва қайсар ўғилларининг қилган ишларини йиғлаб ҳикоя қилиб берди. Жавзар онасини ўпди ва унга меҳрибонлик билан айтди: "Уларнинг қилмишларидан хафа бўлманг, онажон. Аллоҳ таоло уларни бу ишлари учун жазо беради. Онажон, сиз менинг олдимга қолинг. Мен ишлаб ҳалол пул топиб келаман. Иковимиз ушбу нонни биргаликда кўрамиз. Онаси кичик ўғлининг бу сўзларидан оз бўлса ҳам тинчланди. Жавзар балиқ овлаш учун бир турни тайёрлади. У ҳар куни эрталаб турни олиб денгиз қирғоғига борарди. Жавзар балиқ овлаб уни бозорда сотиб курган даромадидан онаси билан бирга ҳаёт кечиришарди. Аммо Салим билан Солим ўз оналаридан тортиб олган пулларини хушгузаронлик қилиш учун сарфлашарди. Охирида уларнинг пуллари тамом бўлиб тинланчиларга айланиб қолишди. Улар кўчаларда ялан-оёқ юриб ўйлардан кун кечириш учун озиқ –овқат сўраб юришарди. Шу билан бирга ўз оналарининг олдига келиб ундан овқат беришни сўрашарди. Оналари ўз ўғилларининг аҳволларига раҳми келиб уларга овқат берарди ва айтарди: "Бу овқатни Жавзар келмасдан зудлик билан ейинглар. Агар у келиб қолса сизларни кўриб жаҳли чиқади. "
Салим ва Солим ўз овқатларини шошилинч билан еб Жавзар келмасдан кетишарди. Кунлардан бир куни Жавзар ўйга келиб ўз акаларини овқат ейаётганларини кўриб қолди. Онаси бу вазъиятдан хижолатда қолди. Аммо Жавзар эса бу ҳодисадан ғазабланмади, балки меҳрибонлик билан ўз акаларига саломлашиб шундай айтди: "Хуш келибсиз! Қандай яхшики мен ва онангизнинг ёдига тушдингиз. Сизларни кўришдан хурсандман. Жавзарнинг акалари хижолат тортиб шундай дедилар: "Эй азиз биродаримиз! Биз ҳам сен ва онамизни кўриш муштоқида эдик, аммо сен билан қилган ёмон ишларимиздан хижолат тортиб ўйга қайтмадик. Шайтон бизни йўлдан ўрди ва сен билан нотўғри муносибат қилдик. Энди қилган ишларимиздан пушаймонмиз.
Жавзар ўз акаларини бағрига босиб сўнгра айтди: "Юрагимда сизларга нисбатан ҳеч қандай гина-кудурати йўқ. Биз билан қолинглар. Оналари бу вазъиятдан хурсанд бўлди ва Жавзарни дуо қилиб айтди: "Ўғлим аллоҳ таоло сендан рози бўлса, мен сендан розиман."
Шундай қилиб Салим ва Солим ўйга қолишди. Жавзар ҳар куни эрталаб туриб балиқ овлашга борарди. У ҳар куни балиқ овлаб бозорда сотарди ва топган пулларига нон ва гушт олиб келарди. Бир ой шу тарзда ўтди. Салим ва Солим ушбу ой давомида фақат еб ичиб ухладилар ваҳеч қандай иш билан шуғулланмадилар.
Кунлардан бирида Жавзар ҳаргалгидек денгиз қирғоғига борди. У кун бўйи балиқ овлашга сайъ-ҳаракат қилди, аммо бирон балиқ ҳам турига тушмади. Гўё денгизда балиқ қолмаган эди. Охирида ноумид бўлиб ўз турини елкасига олиб буш қўл билан хафа бўлиб ўй томон йўл олди.