декабр 12, 2016 15:19 Asia/Tashkent

Кайҳон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Кайҳон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради башорат этилганидек Ироқ ва Сурияда фаолият олиб бораётган террористлар энди ҳар иккала мамлакатда босим остида қарор олишлари ва ўзларининг охирги нафасларини олаётганлари билан бирга ўз ҳужумларини ўзларининг ҳомий мамлакатларига қаратишган. Америка ва Европа расмийлари ҳамда хавфсизлик идораларининг хавотирланиш изҳор этишларига қўшимча, кеча Истанбул иккита террористик терактнинг содир этилиши шоҳидига айланди. Бундан олдин Англия ва Американинг жосуслик идоралари Ғарб яқинда вужудга келадиган террористик ҳужумлар учун ўзини тайёрлаши лозим деб эълон қилишган эди. ИШИД ва бошқа такфирий гуруҳлар ҳамда Сурияда фаолият олиб бораётган воситачи номи билан танилган террористлар милодий 2011 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Америка, Европа, сионистик режим, Туркия, Арабистон ва Қатарнинг жиддий ҳимоятлари остида қарор олишган эдилар. Бевосита ва билвосита олиб борилган ушбу ҳимоят этишлар ҳалигача давом этмоқда. Сионистик режим учун хавфсизлик маконларни ижод этиш мақсади билан муқовимат кучларини ағдариш ҳақида алаҳсирашлари такфирийларнинг куч-қудрат олишларини эътиборга олмаган ҳолда, уйламасдан террористларга кўмак беришлари сабабига айланди.     

                                               *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Масква Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин биринчи маротаба мудофаа этиш ҳолатидан чиқиб, кўтилмаган тарзда тез суратда агрессив дипломатия томон ҳаракат қилмоқда. Бу масала бўйича Кремлнинг асосий мақсади қандай қийматга тушмасин ўзининг аввалги мавқеи ва ўрнини қайта тиклаш ҳатто мустаҳкамлашдан иборатдир. Масква Ғарб билан 4 йил ҳамроҳлик қилишидан сўнг, Сурия бўҳронига кечикиб киришига қарамасдан амалда ўзининг янги сиёсий иродасини намойиш этди ва бундан кейин “агрессив дипломатия” томон ҳаракат қилади. Бунга қўшимча Путиннинг мантиқи шундан иборатким, у мудофаа ва ҳарбий соҳанинг бюджетини кўпайтириш иш жойларини ижод этиш ва ушбу ўлканинг ҳарбий экспорти мизонининг ортишига сабаб бўлади ва охири ушбу мамлакат иқтисодининг қайта тикланишига олиб келади. Россия  ана шу мантиқ ва тафаккурга асосланиб, ҳозирги кунгача ўзининг катта миқдордаги бютжетини ҳарбий соҳага ажратиб келмоқда. Умумий қилиб айтганда, Россия ўзининг катта ҳарбий саноатидан баҳра олиш ва фойдаланиш орқали ўзининг халқаро мавқеини юксалтириш ва ушбу мамлакатнинг иқтисодини мустаҳкамлаш пайидадир.     

                                                 ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловларида Россиянинг дахолат этиши хусусида ЦРУ ташкилотининг тарқатган охирги изҳороти ҳақидаги баҳс-мунозаралар ва ҳаяжонлар ҳалигача давом этмоқда. ЦРУ ташкилотининг нашр этган хабари ҳақида Америка расмийлари ўртасида жиддий ихтилофларни келтириб чиқарган. ЦРУ ташкилоти жосуслик комитетининг йиғилишида сайловларда Россиянинг уйнаган роли ҳақида ЦРУ ташкилотининг нуқтаи назари аниқ ва ошкор эди. Аммо бунга қарши ва йиғилишда иштирок этган шахсларнинг фикрларига кўра, жиноят қидирув бошқармасининг бу мавзўга нисбатан кўрсатган аксуламали мувҳум қолган эди. Бу нуқтаи назарларнинг қарамақаршилиги Американинг ижроия расмийлари томонидан демократлар партиясининг эмейлларини очишда Кремлнинг мақсадларига нисбатан қандай аксуламал кўрсатишда натижага эга бўлиш учун муносиб қарор қабул қилишда қобилиятсизлик ва қудратсизликлари сабабига айланган. Ҳар ҳолда ЦРУ ташкилотининг нашр этган охирги хабари демократлар ва жумҳурийчилар партияларининг баҳс-мунозаралари мавзўсига айланиб қолган. Россия расмийлари ҳам америкалик расмийларнинг ушбу иддаоларига аксуламал кўрасатиб, бу иддаолар ёлғон деб билишмоқда. Ҳар ҳолда энди Дональд Трамп Америка Қўшма Штатларининг янги республика президенти унвонида сайланди ва амалда ЦРУ ташкилотининг ушбу хусусдаги иддаоси ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди.