декабр 12, 2016 14:43 Asia/Tashkent

Ассалому алайкум азиз тингловчилар! Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз тингловчилар, Исломнинг Буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг саодатли мавлуд кунлари билан барчангизни муборакбод этиб, ушбу улуғ санага бағишланган мусиқий дастуримизни сиз азиз мухлисларга тақдим этамиз. Бугунги мусиқали дастуримизда форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган қўшиқлар  ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Азизлар, Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а) нинг  таваллуд топган улуғвор айёмларида қарор олганмиз. Аҳли суннат мусулмонлари рабиул-аввал ойнинг 12-чиси ва шиа мазҳабининг мусулмонлари бу ойнинг 17-чисида Пайғамбари Акрам (с.а)  таваллуд топган куни деб  билишади. Ҳозир эса ана шу санага бағишланган  Эрон санъаткорларидан бўлмиш Ҳомид Замони ижро этилган “Муҳаммад” қўшиғини сизга тақдим этамиз.

Муҳаммад муқтадои аҳли олам

Муҳаммад Мустафои оли одам

Муҳаммад раҳматул-лилоламин аст

Расули осмони бар замин аст

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Азизлар, радиомизнинг почтасига кўп мактублар сиз азиз мухлисларимиз томонидан йўлланмоқда. Самарқанддан Шодибек ва Жиззахдан Фармон номли мухлисларимиз мактуб ёзиб Озодбек Назарбеков ижросида "Баркамол авлод" номли қўшиқни тинглаш истакгини билдиришган. Мухлисларимизнинг бу истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда ва  уларга миннатдорчилик билдириб,  Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан ва кўп мухлисларга эга бўлган  санъаткор Озодбек Назарбеков ижросида "Баркамол авлод" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.

Дарё тошса кейин денгиз бўладида

Кўкка боққан кўзлар юлдуз бўладида

Бек боласи барибир бек бўладида

Ворислари икки дарё орасининг

Қаддин кўринг Ўзбекистон боласини

Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан мухлисларимиз  Зарнигор, Отифа ва Лола истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда, Тожикистоннинг Нуридил ва Фаридун  хонандалари ижро этилган “Буи Муҳаммад” қўшиқини  манзурингизга тақдим этамиз.