декабр 18, 2016 14:37 Asia/Tashkent

Давлатларнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлашга тӯғри келади.

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда аҳолини ижтимоий жиҳатдан таъминлаш ҳақида суҳбатлашамиз. Давлатлар ӯз фуқароларини ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан таъминлаши лозим. Акс ҳолда жамиятда турли тартибсизликлар вужудга келиши мумкин. Иқтисодий масалаларга таважжуҳ қилиш иқтисодий тизимда кӯриб чиқилиши лозим бӯлган масаалардан ҳисобланади.

Исломий тизимларда жамиятдаги тартибсизликни бартараф этиш ва ижтимоий адолатни барқарор этиш ӯта муҳим масала бӯлиб, бу йӯналишда мол-мато нархининг ошиши, монополия ва фикр юргизиш каби ҳодисалар олдини олишга тӯғри келади. Шунингдек исломий тизимда яшаш даражасини кӯтариш ва жамиятда табақачиликка барҳам бериш катта аҳамиятга эга.

Давлатларнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлашга тӯғри келади.

Тарақиёт жараёнида исломий давлатнинг муҳим бошқа вазифаларидан бири бу иқтисодий инфратизимларни тартибга келтириш саналади. Бу иш устувор ва инфратизим сармоя киритишлар билан амалда татбиқ этиладиким, айрим ушбу сармоя киритшлар билвосита ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир етказади. 

Шунинг учун портлар, аъропортлар, шифохоналар, йўлларни қуриш ва инсоний ресурслар мизонини кўпайтириш учун   соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия тизимини яхшилаш давлат вазифаларининг ҳавзасида қарор олади. Давлат турли воситалардан фойдаланиб талаб даражасидаги шароитни жамиятнинг барча аъзоларига муҳайё этиши лозим.

Ижтимоий муҳофаза жараёнида шаклланадиган иқтисодий муносабатлар мамлакатнинг умумий молиявий иқтисодий ҳолатига мувофиқ такомиллаша боради. Ижтимоий муҳофазанинг маблағ миқдори ва сифати мамлакатда жорий этилаётган давлат дастурларига ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигига боғлиқдир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш кексалик, меҳнат қобилиятини ёки боқувчисини йўқотишдан суғурта тизими (пенсия таьминоти), кам таъминланган оилаларга ижтимоий тўловлар (болаларга нафақалар), вақтинча ишламаётганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш (ишсизлик бўйича нафақа), аҳолининг айрим тоифаларига уларнинг моддий таъминоти ва хизматларини ҳисобга олиб имтиёзлар ва афзалликлар бериш (патронаж хизматлар шаклидаги ижтимоий ёрдам, озиқ-овқат, ёнилғи бериш ва бошқалар), омаликни мухофаза қилиш (туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилларни бериш), соғлиқни суғурта қилдириш (тиббий суғурта, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганлик нафақаси), ўқувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш (стипендиялар), ногиронликнинг олдини олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш ногиронларни реабилитация қилиш орқали таъминланади.

Ислом дини ҳам зуҳур этишидан бошлаб аҳолининг ижтимоий жиҳатдан таъминланиши ҳақида кӯрсатмалар қӯллаган. Жумладан ҳазрат Али (а) ҳаётларидан намуналар келтиришимиз мумкин. Бир куни ул ҳазрат кӯзи нобино бир кексага тушди. У киши тиланчилик қилиш билан овора эди. Ҳазрат ёронларидан у кекса ҳақида сӯрадилар. Улар жавоб беришди: Бу қария насронийлик динига мансуб бир кишидир. Бундан илгари бу кекса ӯзи ишлаб юрарди. Аммо энди қариб, заифлашиб қолган ва тиланчилик қилишга мажбурдир. Ҳазрат Али (а) кексанинг бу аҳволига ачиниб, буюрдилар: Бу кишининг ёшлигида ундан иш тортиб, қариганда уни байтулмолдан маҳрум қиласиҳларми? Сӯнг бу қарияга байтулмолдан ҳар ойига бир миқдор пулни унга тӯлашга буюрдилар.