декабр 19, 2016 11:47 Asia/Tashkent

Ассалому алайкум азиз тингловчилар! Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган қўшиқлар  ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар,  сиз азизларга тақдим этиладиган биринчи қўшиқимиз  Эрон санъаткорларидан бўлмиш  ва халқ кунглида жой олган машҳур санъаткор Солори Ақилидир. Ўтган мусиқий дастурларимизда бу санъаткор томонидан “Ватан” номли қўшиғини манзурингизга ҳавола этган эдик. У   қалбларга таскин берадиган  ўзининг бетакрор ва майин  товуши билан руҳимизга жон бағишлайди.  Ҳозир эса  ана шу бетакрор овоз соҳиби ва   севимли санъаткор томонидан  ижро этилган “Хушачин” қўшиғини сиз азизларга тақдим этамиз.

Ман ки фарзанди ин сарзаминам

Дар пайе тушейе хушачинам

Чодар аз вижейе хушачини

Рамзи шоди бихон аз чабинам

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Азизлар, радиомизнинг почтасига кўп мактублар сиз азиз мухлисларимиз томонидан йўлланмоқда. Самарқанддан Иброҳим  ва Исмоил Джабборовлар ва   Бухородан Садбарг ва Нозия   номли мухлисларимиз мактуб ёзиб Ортиқ Отажонов  ижросида "Умр утар" номли қўшиқни тинглаш истакгини билдиришган. Мухлисларимизнинг бу истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда ва  уларга миннатдорчилик билдириб,  Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан ва кўп мухлисларга эга бўлган  санъаткор Ортиқ Отажонов  ижросида "Умр утар" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.

 

Умр утар вақт утар

Онлар утар тахт утар

Омад утар бахт утар

Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан

Сенинг юрушларинг сенинг кулишларинг

Азиз мухлислар, мусиқали  дастуримиз  сўнгги лаҳзаларида  Душанбелик мухлисларимиз Отифа, Наргис ва Зебунисо истак-хоҳишларига биноан  ота-она ҳақида чиройли ва оли мазмунга эга бўлган қўшиғини сизларга тақдим этамиз. Мазкур қўшиқнинг мазмуни қўйидагича: Агар ота-онанг рози бўлмаса Худо ҳам сендан рози бўлмайди. Она  алласи жуда қийматли марворидга ўхшайди. Ота-онанинг дуолари  бир қалқондек сени ҳар қандай балолардан асрайди.

Яхшиси келинг биргаликда “Ота-она дуоси” номли мазмунли қўшиқни биргаликда тинглайлик. Марҳамат. .