декабр 19, 2016 15:33 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда айтиб ўтган эдикки аёл ва эркак ўзларининг инсоний моҳият жиҳат ва моҳиятларидан бир хил бўлиб ва ушбу жиҳатдан бир-бирларидан фарқ қилмайдилар. Айни ҳолда эркак ва аёл ўртасида мавжуд бўлган жисмоний ва психологик фарқиятларнинг борлиги бир ҳақиқатдир . Ва бу икки жинснинг бир-бирларига ўхшашлари ва фарқиятларини эътиборга олиш бизларга аёлнинг ўрнини янада яхшироқ ва тўғрироқ тарзда тушуниб етиш ва аниқлашга кўмак беради ҳамда ҳаддан ошиш ва ифротга йўл қўйишдан қайтаради. Шуни зикр этиш жойизким ҳаддан ошиш  ва   аёлнинг мавқеига нисбатан ифрот билан қараш аёлга қоплаб бўлмайдиган  зарарларни  етказган.

Ифротий нуқтаи назаридан аёлнинг шойиста мақом ва ўринга эга бўлиши расмий равишда тан олинмайди. Ҳамда экстремистик нуқтаи назаридан аёл ва эркакнинг табиий фарқиятлари ҳам эътиборга олинмайди. Ва фақат маданият, ижтимоий шароит ва тарбиявий муҳит каби омиллар билан хулосаланади. Аёл ва эркак ўртасидаги муҳим фарқиятлардан бири бу уларнинг ораларида мавжуд бўлган жисмоний фарқиятлардир.

Муттахасисларнинг фикрларига кўра, қизлар болаларга қараганда тез суратда ривожланишади. Чунки қизлар тез вақт ичида камолотга етишади.

Албатта барча мавжудотларда эркак жинси аёл жинсига қараганда кучлироқ бўлади. Шу сабабдан болалар, айниқса жисмоний қудрат нуқтаи назаридан кучлироқ бўлишади. 

Аёл наҳзатининг тарафдорлари барча бу фарқиятларга эътибор қаратмасдан жамиятда ҳар иккала жинс бир хел рол ўйнашади деб ўйлашади.                                          

 

Аёл ва эркак меҳр-муҳаббат ва психология жиҳатдан ҳам бир-биридан фарқ қилишади. Бу фарқиятлар жилваларидан бири бу шахсиятга эга бўлишдир. Синчковлик, қурқув ва шижоатли бўлиш, ўзига ишонч, ўзини ҳурмат қилиш инсоний шахсиятни яратиш учун муҳофазат этувчи механизм саналади. Бу унсурлар ҳам эса аёл ва эркак ўртасида бир-биридан фарқ қилади. Масалан аёллар эркакларга қараганда одоб, расм-русум ва қойидалар каби жамиятда мавжуд бўлган нормаларга риоят этишади. Аёллар кенг меҳр-муҳаббатга эга бўлишади ва бунинг ўзи эса яратилиш тизимида буюк бир ҳикматдир. Аёл жинсининг кенг меҳр-муҳаббатга эга бўлиши оилани ташкил этиш ва аждодларнинг боқий қолишига  сабаб бўлади. Аёл эркакка қараганда меҳрубон ва тинч характерга эга бўлади. У ана шу табиат ва характер билан дунёга келади. Муҳаббат ҳис-туйғуси болаларга қараганда қизларда кенг ривожланади. Қизлар меҳрубонлик ва тинч-осойишта алоқаларни вужудга келтириш учун кўпроқ мойиллик зоҳир этишади. Ҳолбуки эркаклар ҳаракатчан ишларда ўзларини намойиш этишади. Аёлларнинг айрим махсус вазифаларига мос келадиган кенг  меҳр-муҳаббат ва ҳиссиётлар комил тарзда рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳисобланади. Аёл ўз қорнида  эмбрионнинг дастлабки шаклланиши ва ривожланишидан туғилишигача бўлган оғир даврни ўз бошидан ўтказади ва фарзандни катта бўлишигача уни таълим- тарбия бериши бир чидаб бўлмайдиган ва жиддий масаладирким фақат онанинг меҳр-муҳаббати билан амалга ошириши мумкин. Ислом динининг буюк пешволаридан бўлмиш Имом Содиқ алайҳисаломдан шундай ривоят қилинадиким, аёлнинг меҳр-муҳаббати бир неча эркакларнинг куч-қудрати билан тенгдир.

Исломий Инқилобнинг муаззам раҳбари Имом Хумайний (р.а) аёл меҳр-муҳаббатини у учун катта имтиёз ва муҳим нуқта деб биладилар ва шундай марҳамат қиладилар: “Онанинг нуроний кўзларида раҳмат ва меҳрубонлик ифода топиши Раббил оламиннинг меҳрубонлик ва раҳмат учқунидирким,  Аллоҳ таоло оналарнинг жон ва қалбларига  ўз раҳмат ва рубубият нурини ҳадя этган. Ва бу меҳр-муҳаббатни  васф этиб бўлмайди.  Фарзандлари ўз  қоринларида бўлган пайтида, оналар оталар чидолмайдиган барча ранч-азоблар ва қийинчиликларга сабр-тоқат қилишадиким, бу лоязолнинг раҳматидир.”

 Ҳазрат имом Хумайний (р.а) бу рубубиятга ишора этиб шундай давом этадилар: “Жаннат оналар оёғи остидадир. Бу нозик таъбир ва ҳақиқат онанинг азамати ва мақомини кўрсатади. Ҳамда фарзандларга  шуни эслатадиким, саодат ва жаннатни оналар муборак оёқи остидан излашлари лозим.         

                                    

Ёрлиқ