декабр 20, 2016 13:37 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 30 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 20-чи кунидир.

Озар ойининг 30-куни йилнинг энг узоқ кечаси бӯлиб, бу кеча Эрон ислом жумҳуриятида “Ялдо кечаси”  ёхуд  “Чилла кечаси” дея юритилади. Бундан кейин кундузи узайиб, кечалар секин-аста қисқара боради. Ялдо кечасини байрам сифатида нишонлаш Эронликларнинг қадимий удумларидандир.

Ялдо кечасида фарзандлар оилавий  шажаранинг улуғлари---ота-она ёхуд бобо-момоларининг хонадонида йиғилишиб, шодиёна барпо қилишади. Дастурхонга чақиладиган турли уруғликлар:  писта, кунгабоқар, тарвуз, қовун ва ошқовоқ уруғлари, шунингдек, албатта анор ва тарвуз ҳам қӯйилади.

Ххххххххххххх

1935 йилнинг 20 декабр куни, яъни бундан 81 йил муқаддам Фаластин тупроғини сионист босқинчилари ва инглизлардан  ҳимоя қилиш йӯлининг фидоийларидан бири шайх Изадиддин Қассом шаҳодатга етказилди.

Изадиддин Қассом Сурияда бошланғич таълимни тугатгач, Мисрнинг ал Азҳар университетида шайх Аъбдаҳ ҳузурида ӯқишини давом эттирди. У Фаластинга қайтган чоғи мамлакат аллақачон Англия томонидан босиб олинган, ва бу ерда сионистик давлат тузиш мақсадида Европа мамлакатларидан Фаластинга яҳудий муҳожирлар селдек оқиб келаётган эди.

Фаластинликлар 1930 йилдан бошлаб Изадиддин Қассом раҳбарлигида инглиз босқинчиларига қарши қӯзғолон қила бошлашди. Аммо орадан бир оз вақт ӯтгач сионистлар инглиз босқинчилари билан биргаликда  ба курашчан олимни террор қилишди.

Ххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1364 йил озар ойининг 30 куни, яъни бундан 31 йил бурун Совет Иттифоқи ва Саддомнинг БААС режими ӯртасида Эронга қарши урушаётган Ироқни энг замонавий қуроллар билан таъминлаш ҳақидаги шартнома имзоланди.

Ироқ БААС режимининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши олиб борган юклатма уруши жараёнида руслар Саддомни  қурол-яроқ билан таъминлаб, армиясининг ҳужум ва муҳофаза дастурларини ишлаб чиқар эди. Улар диктатор Саддомни барча иттифоқчиларидан кӯра кӯпроқ қӯллаб-қувватлар ва бу нарса уруш жараёнига таъсир кӯрсатар эди.

 Саддом Армиясини ҳарбий жиҳозлантиришнинг  60 фоизи Совет Иттифоқи улушига тӯғри келарди.

Ёрлиқ