декабр 20, 2016 15:48 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Кайҳон ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, президент ва бошқа масъуллар ҳам МАГАТЭ ташкилоти бош котиби билан учрашувда унга шуни эслатдиларким, ўз мажбуриятларини ижро этиш биртомонлама йўл эмас, балки Эрон ҳам уша вақти ўз мажбуриятларини ижро этадиким, ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришда барча томонлар унга қараб амал қилсалар. Омано Эронга қилган сафари жараёнида берган ўзининг охирги ҳисоботида Эрон ўз мажбуриятларига яхши амал қиляпти ва қадрлашга ҳам арзийди деб эътироф этди. Бу заминада Эрон турли даражаларда ва ҳар қандай йўл билан ўз ҳуқуқларини ҳимоят этиши ва талаб қилиши лозим. Ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этишда, Американинг олиб борган ноқонуний фаолиятларини вужудга келган ҳар бир фурсатда фош этиши ҳамда унинг оқибати ва таъсирини таъкидлаши лозим. Ҳақиқат шундан иборатким, Америка дунё миқёсида амалга оширган охирги ноқонуний фаолияти билан ўзини эътиборсизлантириб қуйди. Аммо Эрон масъулият билан амал қилиши ва аниқ позиция олиши билан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури устувор қолишини кучайтиради ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг куч-қудрати ва обрў-эътиборини намойишга қуйди.  

                                                ******

Кайҳон газетаси Уммон ташқи ишлар вазири ва БМТ ташкилотининг Суриядаги элчисининг ҳузури билан Арабистон, Англия, Америка ва Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларининг Риёзда ўтказилган йилиғилишларига ишора этиб, шундай ёзади, Яман воқеаларини ҳал этиш учун Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари Обаманинг  президентлик вақти ўз охирига етиши билан икки баробарга ошган. Ҳақиқатан ҳам Америка Ол-Саъудни қурол-яроқ билан жиҳозлантириб, Яман инқилобчиларини мағлуб этиш пайида эди. Ўтган 21 ой давомида бу муҳим мақсадига эришолмади. Саъудиянинг армияси барча арсаларда мағлубиятга юзмаюз бўлди ва америкалик мутахассислар жиҳозланган аммо масъулиятсиз ва қобилиятсиз сауъдиялик армиясини коғаздан ясалган арслонга ўхшатишади. Шунинг учун Обама президентлиги даврининг охирида ўзининг барча сайъ-ҳаракатларини Яман ботқоқидан Арабистонни қутқаришга сарфламоқда. 

                                                 ******

Мардум Солори газетаси  ҳам шундай ёзади, Гиннес ташкилотининг берган йиллик статистик маълумотларига кўра, Саъудия Арабистони милодий 2016 йилда ҳарбий харажотларни сарфлаш нуқтаи назаридан ижтимоий мушкулотлар ва иқтисодий бўҳронларда гирифтор бўлиши боис, дунёнинг бешинчи ўрнида қарор олган. Арабистоннинг ҳарбий харажотлари 67 миллиард 480 миллион долларга етди.

Бу газета шундай ёзади, Арабистон шундай бир ҳолда катта харажотларни сарфламоқдаким, халқаро миқёсда Яманга қарши ҳарбий тажовузларни амалга оширгани сабабли шиддат билан танқид остига олинган ва ноҳарбий инсонлар, айниқса яманлик болаларни қатл этиш учун БМТ ташкилотининг қора рўйхатига киритилган. Риёз давлати ўзининг ичкарисида иқтисодий бўҳронга юзмаюз бўлганлиги сабабли тижамкорлик сиёсатларни ўз ишчи дастурида қарор берган ва ўз ишчиларининг ойликларини камайтириши ва ушбу ўлка бютжетининг камайиши 91 миллиард долларга етган. Саъудия давлати бюджетнинг шиддат билан камайиши ва иқтисодий собиқаси бўлмаган бўҳронга гирифтор бўлишига қарамасдан ҳарбий тажҳизотлар ва қурол-яроқларни сотиб олишдан қул тортгани йўқ ва қурол-яроқ экспорт қиладиган мамлакатлар билан шартномалар имзолади. Ҳарбий мутахассисларнинг фикрларига кўра, Арабистон каби араб мамлакатлари ривожланган аслаҳаларни сотиб олишларига қарамасдан Ғарбга шиддат билан боғлиқ бўлиб қолишлари ва маҳаллий армияга эга бўлмаганлари сабабли мудофаа ҳавзасида доимий равишда бошқаларга таянишади.                                   

Ёрлиқ