декабр 21, 2016 11:48 Asia/Tashkent

Азизлар,  ўтган дастурларимизда Форс Халқ оғзаки адабиётнинг жанларидан бўлган наққоли, яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун эса сиз билан биргаликда Эрон қиссалари дунёсига сайр қиламиз ва “Калила ва Димна” китобидан танланган “Тақдир” номли қиссани сиз азизларга тақдим этамиз.  Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

 

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Азизлар,  ўтган дастурларимизда Форс Халқ оғзаки адабиётнинг жанларидан бўлган наққоли, яъни ривоятчилик ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун эса сиз билан биргаликда Эрон қиссалари дунёсига сайр қиламиз ва “Калила ва Димна” китобидан танланган “Тақдир” номли қиссани сиз азизларга тақдим этамиз.  Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

 Ривоят қилишларича тўрт нафар киши йўлда бир-бирлари билан танишган эдилар. Улардан бири хатти-ҳаракати ва сўзлашишдан шоҳзода эканлиги кўриниб турарди. Иккинчиси эса ақл ва заковатдан бой бўлган  савдогарнинг ўғли эди. Учинчи киши жуда қад-қомати келишган чиройли йигит эдиким уни кўрган ҳар бир шахс ҳайратланиб қоларди. Ва тўртинчи шахс деҳқоннинг куч-қудратли ўғли эди. Тақдир уларни бир йўлда қарор берди ва ҳар туртовлари бир-бирлари билан танишган эдилар. Ҳаётнинг тақозоси билан улар қашшоқ ва муҳтож эдилар ва кийган кийимларидан бошқа нарсалари йўқ эди. Шунингдек улар узаро сўҳбатлашиб  бораётганларида қандай ризқ-рузини топиш ҳақида гапириб қолишди.

Шоҳзода ўз дўстларига қараб айтди:”Тақдирни ўзгартириб бўлмайди.”

Савдогарнинг ўғли деди: “Менинг фикримча ақл ва билим биринчи ўринда туради ва бошқа нарсалардан устунроқдир ва фақат ақл ва фикрнинг куч-қудрати билан мушкулот ва муаммоларни ҳал этиш мумкин.”

Чиройли ва келишган йигит айтди: “Аммо менинг фикримча гўзаллик инсон билан ҳамиша биргадир ва оғирлик дамларда унга кумак беради. “

Куч-қудратли ва келишган  деҳқоннинг ўғли деди: “Сиз айитган сўзлар бир томон ва сайъ-ҳаракат эса бир томон. Меҳнат қилиш эркакка обру-эътибор келтиради ва сайъ-ҳаракат қиладиган ва ўз меҳнати билан ризқ топадиган ҳар бир шахс бирон бир мақсадга эришади.”

Шундай қилиб улар йўлда узаро сўҳбатлашиб бораётганларида узоқдан бир шаҳарни кўриб хурсанд бўлишди.

Бир неча муддатдан сўнг улар шаҳарга етиб келишди ва бир оз дам олиш ва ўзларининг оч қолган қоринларини туйғузиш учун бирон-бир фикрга келиш мақсадида шаҳарнинг кириш дарвозаси олдида тўхтатишди.

Аммо уларнинг ҳеч қайси бирида пул  йўқ эди. Уларнинг барча бойликлари фақат кийимлари эди.

Шоҳзода деҳқоннинг ўғлига деди: “Энди айтган сўзларингни исботлаш учун сенга навбат келди. Барча нарса ишлаш ва сайъ-ҳаракат қилишга боғлиқдир, деб айтмаган эдингми? Энди шаҳарга бор ва ўз меҳнатинг билан пул топиб келгин. Деҳқоннинг ўғли бу гапни қабул қилди ва ҳалол ризқ-рўзини топиб келиш учун йўлга тушди. У шаҳарда тезда бирон-бир ишни топмаслигини биларди. Шунинг учун шаҳардан ташқарига борди. Шаҳарга сотиш учун оз-моз утин жамлади ва унинг пули билан дўстлари  ва ўзи учун овқат сотиб олишни мақсад қилди. У зудлик билан йўлга тушди.  

Деҳқоннинг ўғли кўп утин жамлаб яна шаҳарга қайтиб келди. Шаҳарнинг бозорига бориб утинларни тезда сотди. У пулларни санади. Пулларининг ҳамаси бир дирам эди. Бу пул билан нон ва озгина овқат сотиб олиб ўз дўстлари олдига олиб борди. У шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзди: “Бир кунлик сайъ-ҳаракат ва меҳнат қилиш бир дирамга тенгдир.”

Уша кечаси улар туқ қоринлар билан ётишди. Эртаси шаҳарга бориш чиройли ва келишган ёш йигитнинг навбати эди. Деҳқон дўсти унга айтди: “Сен, гўзаллик инсонга кўмак беради, деб биласан. Гўзалликдан фойдаланиб бизларга ризқ топиб кела оласанми?”

Чиройли йигит йўлга тушди. Шаҳарнинг куча-хиёбонларида айланиб айтган сўзларидан пушаймон эди. Қандай қилиб пул топиши ва дўстлари учун озиқ-овқат сотиб олиши мумкин эди. Ана шу фикр ва хаёл билан дарахтнинг сояси остида ўтирди ва ўхлаб қолди. Бир неча дақиқадан сўнг кучадан ўтаётган бой бир аёл дарахтнинг сояси остида ўхлаб қолган чиройли бир йигитни кўриб қолди. У ғариб киши эканлигини сезди . Бундан олдин уни шаҳарда кўрмаганлиги боис унга раҳми келди. Унинг чиройли эканлигини таърифлади ва хизматгорига айтди: Эй йигит жойингдан тур. Бахт сенга кўлиб қолди. Менинг хўжаиним  дам олиш ва овқатлатланишинг учун сени ўйга даъват этди. “

Ёш йигит тушда курияпман деб ўйлади. Аммо иккинчи маротаба бу шахснинг товушини эшитди ва жойдан турди ва қаршисида   хизматкорни кўрди. Хизматкор сўзларини иккинчи маротаба такрорлади. Ёш ва чиройли йигит худога шукр қилиб у билан бирга борди.

Пешин вақтида ўз дўстларининг олдиларига қайтишида унга берган бешюз дирам билан дўстлари учун овқат сотиб олиб шаҳарнинг дарвозасига шундай ёзди:  Соҳибжамоллик ва гўзалликнинг бир кунлик қиймати бешюз дирамга тенгдир. “

Дўстлари уни махташди ва тўйиб овқатланишди.