декабр 21, 2016 13:40 Asia/Tashkent

Жигар ва меъда ости бези ҳам овқат ҳазм қилиш тизимига киради. Бу тизим организмнинг қувват (энергия) манбаи ҳисобланган ҳамда хужайраларнинг янгиланиши ва одамнинг ўсиши учун зарур бўлган озиққ моддаларнинг организм томонидан узлаштирилишини таъминлаб берадиган органлар мажмуидир.

Аллоҳ таоло борлиқни муайян бир тартиб-низом асосида мукаммал яратган.  Қуръони карим Сажда муборак сураси 7 ояти каримасида бу борада марҳамат қилинган:  У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир.

Борлиқ оламида мавжудот орасидаги ӯзаро муносабат ва робита барчани ҳайратга солган. Шунингдек борлиқ оламида мавжудотлар орасида кишини ажаблантирган нарса, бу инсоннинг яратилиши деб тарифланади. Инсон организмидаги ҳар бир система ӯз фаолияти, ҳужайралар тузилиши ва ҳажми бӯйича ӯзига хос хусусиятларга эга. Агар инсон организмининг ҳар бир аъзоси ҳақида суҳбатлашадиган бӯлсак, бир эшиттириш кифоят  қилмайди. Азизлар,  бугунги дастуримизда инсон бадани аъзоларининг баъзи бир хусусиятларини эслатиб ӯтамиз.

Инсоннинг овқат ейиш ва уни ҳазм қилиш системаси ӯта мураккаб бир тизим бӯлиб, унда кӯплаб аъзолар фаолият кӯрсатади. Озиқ-овқат инсон организмига сингиб, бу аъзолар тартибли ва мудовим фаолияти натижасида ҳужайраларгача етиб боади ва қон ва бошқа лозим бӯлган моддаларга бӯлинади. Овқат ҳазм қилиш йўли бири иккинчисига уланиб кетадиган бир неча бўлимдан – оғиз бўшлиғи, халқум, кизилўнгач, ошқозон, ичак (ингичка, йўғон, тўғой ичак) дан иборат.

Жигар ва меъда ости бези ҳам овқат ҳазм қилиш тизимига киради. Бу тизим организмнинг қувват (энергия) манбаи ҳисобланган ҳамда хужайраларнинг янгиланиши ва одамнинг ўсиши учун зарур бўлган озиққ моддаларнинг организм томонидан узлаштирилишини таъминлаб берадиган органлар мажмуидир.

Овқат тишлар билан чайналганда майдаланади, сўлак безлари ажратган сулак билан хўлланади, юмшайди ва ютиш учун қулай холга келади. Сўлак билан хўлланган луқма, шунингдек, суюқлик тил ва халқум сезувчи асаб учи ёки ихтисослашган асаб хужайрасига (рецепторларига) таъсир этади, сўнг ютилади ва овқаг қизилўнгачга ўтади. Қизилўнгач мушакларининг тартиб билан тўлқинсимон қискариши туфайли ошқозонга, кейин овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳамма қисмига ўтади.

Овқатнинг оғиз бўшлиғида майдаланиши унинг ҳазм бўлишини осонлаштиради. Шунинг учун овқат ейиш вақтида уни яхшилаб чайнаш зарур. Оғизда овқат сўлак билан ҳўлланади, сўлакни уч жуфт йирик сўлак безлари ва кўпдан-кўп майда безчалар ажратиб чиқаради. Бу безчалар оғиз бўшлиғини қоплаб турувчи шилимшиқ пардага жойлашган. Оғиз бўшлиғида овқат таркибидаги озиқ моддаларнинг сўлак таъсирида парчаланиш жараёни бошланади.Ютилган овқат луқмаси халқумга сурилади, сўнгра қизилўнгачга боради, ундан кейин эса ошқозонга тушади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг

Ошқозонда (меъдада) – овқат ҳазм қилиш каналининг кенгайган катта ҳажми бўлимида оғиз бўшлиғида бошланган озиқ моддаларнинг парчаланиш жараёни давом этади. Ошқозонни шиллиқ парда қоплаган бўлиб, бу пардага кўпдан-кўп майда безчалар жойлашган. Ана шу безчалар ошқозон ширасини ажратади. Ҳазм бўлаётган овқатга бир неча соат мобайнида ошқозон шираси таъсир этиб туради. Шундан кейин овқат алоҳида луқмалар ҳолида ошқозондан ингичка ичакка ўтади, ингичка ичак қорин бўшлиғида кўп айланиб жойлашган. Овқат луқмаси ошқозондан ингичка ичакнинг ўн икки бармоқ ичак биринчи бурмасига тушади. Бу ичакнинг ўн икки бармоқ ичак деб аталишига сабаб шуки, унинг узунлиги тахминан ўн иккита бармоқнинг энидан узунроқ бўлади. Ўн икки бармокли ичакка йирик безнинг ошқозон ости бези ҳамда жигарнинг чиқариш йўллари келиб туташади. Ошқозон ости бези ошқозон ости ширасини ажратиб чиқаради, жигар эса ўт ишлаб беради. Ўн икки бармоқ ичакда ошқозон ости бези шираси таъсирида озиқ моддаларнинг жуда муҳим парчаланиш жараёнлари содир бўлади. Овқат ҳазм қилиш каналининг энг узун қисми ингичка ичаклардир. Ингичка ичакларнинг шиллиқ пардасида жуда кўп майда безчалар жойлашган. Улар ичак ширасини ажратиб чиқаради. Ингичка ичакларда озиқ моддалар батамом парчаланиб бўлади ва парчаланиш махсулотлари қонга сўрилиб ўтади. Овқатнинг ҳазм бўлмай қолган қисми ингичка ичаклардан йўғон ичакларга тушади.

Йўғон ичакларда овқатнинг ҳазм бўлмай қолган қисми тўпланади, овқатнинг бу кисми ташқарига чиқариб юборилади.

 

Ёрлиқ