Нур томон йўл-693
693-қисм."Қасас" муборак сураси,38-42ояти карималар
Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси 38-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَقَالَ فِرْعَوْنُ يَا أَيُّهَا الْمَلَأُ مَا عَلِمْتُ لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرِي فَأَوْقِدْ لِي يَا هَامَانُ عَلَى الطِّينِ فَاجْعَل لِّي صَرْحًا لَّعَلِّي أَطَّلِعُ إِلَىٰ إِلَـٰهِ مُوسَىٰ وَإِنِّي لَأَظُنُّهُ مِنَ الْكَاذِبِينَ ﴿٣٨﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Сенга ўхшаган ифлос Аллоҳнинг даргоҳига бора олармиди?! Осмон сенга ўхшаш бандалар учун Аллоҳ таоло томонидан яратилган бир нарса-ку, нима учун Аллоҳни осмон билан чегаралаб қўймоқчисан?! Ушбу саволлар ҳам ўзини худо санаётган Фиръавнинг нақадар эси паст эканини тушунишга ёрдам беради. Ўша эси паст махлуқ ўзининг аҳмоқона гапи билан Аллоҳ юборган Пайғамбар Мусони алайҳиссалом ёлғончига чиқармоқда.) (38)
Ӯтган дастуримизда таъкидлаганимиздек, Фиръавн ва фиръавнийлар Мусо алайҳиссаломнинг рисолатини ёлғонга чиқариб, у келтирган муъжизаларни сеҳр ва жоду деб аташди.
Бу ояти каримада буюрилади: Фиръавн ҳазрат Мусо келтирган ҳақиқатлар эл орасида нуфуз пайдо қилмаслиги учун буйруқ берди: ӯзи ва қавмнинг улуғлари самога кӯтарилиб, Мусо айтган Худо осмонда бор-йӯқлигини кӯришлари учун баланд бир минора қурилсин.
Фиръавннинг бу буйруғи авомфириблик эди, албатта. У бу иши билан одамларга: менинг ӯзим Худоман, мендан бошқа сизлар учун худо йӯқ. Менинг Мусо билан шахсий хусуматим йӯқ. Мана, минора қураман, сизнинг улуғларингиз чиқиб осмонга қарашсин, Мусо айтган худони топа олишадими-йӯқми, демоқчи эди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Кибр-ғурур ва мустабидлик руҳияси Ҳақни қабул қилишга тӯсқинлик қилади.
- Ҳақиқатни ошкор қилиш либосидаги авомфиреблик мустабид бошлиқларнинг эл оммасини чалғитиш йӯлидаги ҳийлаларидан биридир.
- Мустабидлар ӯзларини энг улуғ деб билишади. Гӯё бутун ер юзи уларнинг ихтиёридадир. Бугунги кунда ҳам дунёнинг барча ишларини бир ӯзи бошқаришни истаган мустабидлар бор.
Энди “Қасас” муборак сураси39-40 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَاسْتَكْبَرَ هُوَ وَجُنُودُهُ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ إِلَيْنَا لَا يُرْجَعُونَ ﴿٣٩﴾ فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ ۖ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ ﴿٤٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган :
У ва унинг аскарлари ер юзида ноҳақдан такаббурлик қилдилар ҳамда ўзларини Бизга қайтарилмайдилар деб гумон қилдилар. (39) Бас, Биз уни ва унинг аскарларини тутдик ва денгизга отдик. Энди золимларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол. (40)
Бу ояти карималарда Фиръавн ва фиръавнийлар ишининг бу дунёдаги оқибатига ишора қилиниб, буюрилади: Уларнинг бир томондан ҳақни қабул қилмай, Аллоҳнинг барҳақ пайғамбарини ёлғончига чиқаришлари, иккинчи томондан зулм-зӯравонликни давом эттиришлари шу дунёдаёқ уларни жазолаб, улкан Нил дарёсида ғарқ айлашимизга сабаб бӯлди. Ҳа, уларнинг ҳаёти, бойлиги ва куч-қудратининг воситаси бӯлган дарё барча фиръавнийларни ютиб, уларнинг қабристонига айланди.
Бу ояти карималарда Фиръавн ҳукуматининг залолатига сабаб бӯлган икки нуктага ишора қилинади: бири ҳукуматдагиларнинг ӯзларини оддий одамлардан устун деб билувчи мустабидлик руҳи, иккинчи қӯл остидагилар, заиф-бечораларнинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилиб, уларга зулм-зӯравонлик қилиш.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳақ ва ҳақиқатга қарши борган киши охир-оқибат ӯзини нест-нобуд айлайди.
- Қиёмат кунидаги сарҳисобга ишонмаслик кишини ӯзига бино қӯйган мустабидга айлантиради. Ана шу нарса золимлар зулмининг илдизидир.
- Аллоҳнинг сарҳисоби фақатгина қиёматда эмас, шу дунёда ҳам бӯлиши мумкин. Парвардигор мустабидларни шу дунёдаёқ хор ва залил айлайди.
- Тарих давомида золим ва мустабидларнинг қисмати бир-бирларига ӯхшашдир.
Энди “Қасас” муборак сураси 41-42 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ ۖوَيَوْمَ الْقِيَامَةِ لَا يُنصَرُونَ ﴿٤١﴾ وَأَتْبَعْنَاهُمْ فِي هَـٰذِهِ الدُّنْيَا لَعْنَةً ۖوَيَوْمَ الْقِيَامَةِ هُم مِّنَ الْمَقْبُوحِينَ ﴿٤٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва уларни дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни эса, уларга ёрдам берилмас. (Ахир, бу дунёдан ноҳақ такаббурлик қилиб, дўзахга даъват бўйича пешволик билан ўтган бўлсалар, уларга қандай қилиб ёрдам берилиши мумкин?) (41) Ва бу дунёда уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат куни эса, улар (раҳматдан) йироқ қилинганлардандирлар. (42)
Фиръавнийлар ишининг шу дунёдаги оқибатини баён айлаган олдинги ояти карималарнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Қиёмат куни гуноҳкорлар дӯзахга борадиган пайти фиръавнийлар уларнинг олдинги сафларидадир. Улар бу дунёда гунаҳкорларнинг пешвоси эдилар, охиратда ҳам худди шундай.
Уларнинг номи дунёда қӯл остидагилар ва мазлумлар томонидан лаънат ва нафрат билан тилга олинарди. Худди шунингдек тарих давомида муминлар томонидан лаънатланадилар. Уларнинг ботиний ёвузликлари қиёмат куни юзага чиқади. Улар жуда бадбашара бир тарзда намоён бӯладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Бугун ӯз қудрат ва имкониятлари билан ғурурланиб, босар-тусарини билмай юрганлар қиёмат куни зор қақшаб, ҳатто ӯзларига нажот беришни уддалай олмайдилар .
- Золимларни лаънатлаш жоиздир, зеро Аллоҳ уларни лаънатлаган.
- Дунё ҳаётида кофир ва гумроҳларнинг яшаш тарзига эргашувчилар қиёмат куни ҳам кофир ва гумроҳлар билан қайта тирилиб, уларга эргашиб дӯзахга борадилар.
- Кишининг дунёдаги ёвуз амаллари унинг охират куни бадбашара бир қиёфада тирилишига сабаб бӯлади.