декабр 24, 2016 15:56 Asia/Tashkent

Жавон, Мардум солори ва Рисолат газеталари

Жавон газетаси шундай ёзади, Сурия давлати ва мухолифлар ўртасида Қазоқистонда ўтказиладиган келаси музокараларга ишора этиб, шундай ёзади, сиёсий музокараларнинг янги даврида сиёсий амал қилиш ташаббусини ўз ихтиёрида олган Сурия давлати ва унинг иттифоқчилари ҳамиша Сурияда сиёсий йўлларни ижод этиш ва бўҳроннинг ҳуқуқий ва сиёсий ҳал этиш йўлини топиш пайида эдилар. Бинобарин агар Суриянинг халқаро ва минтақадаги мухолифлари Женевада паралелл равишда йиғилиш ташкил этишлари ҳамда Остона музокаралари йўлида мухолифларни гижгижлантиришлари билан бўзғинчилик қилмасинлар, Остонада бўлиб ўтадиган келаси йиғилишнинг натижасига умидворлик қилиш мумкин. Агарчи мухолифлар ва уларнинг ҳомийлари томонидан бундай ҳаракатлар қулланиши мумкин. Аммо шуниси маълумким, Россия сурия-сурия музокараларини тезда бошлаш ва оташкесимни таклиф этиши билан олдиндан мухолифлар ва хорижий ҳомийларнинг  қулларига бирон бир баҳона қолдирмасдан ушбу арсадаги уйинни уларнинг майдонида бошлаб юборганким, бу масъулият эса  музокараларда ҳар қандай бўзғинчиликларни ошкор этади. Бошқа томондан агар қуролланган мухолифлар ва уларнинг хорижий ҳомийлари мавжуд фурсатдан бўҳронни сиёсий йўл орқали ҳал этиш учун фойдаланмасалар, бу нарса Сурия давлатига шундай имконият туғдирадиким, улар қуролланган гуруҳлар ва уларнинг такфирий иттифоқчилари қулидан ўз ер-ҳудудларини тортиб олишади ва Ҳалаб тажрибасини бошқа минтақаларда, жумладан Адлебда ҳам такрор этади.  

                                     ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Россия президенти Владимир Путин ҳар қандай “потенциалли зўравонлик”-лар билан қиёслаганда мамлакатининг ҳарбий кучлари кучлироқдир деб огоҳлантириш берди. Чунки Россия ядровий ракеталар ва ўзининг бошқа ҳарбий тажҳизотларини модернизация қилган. Россия президенти Американи қурол-яроқ мусобиқасини вужудга келтиришга айблади ва милодий 2001 йилда анти-боллестик ракеталарни чеклаш шартномасидан Американинг чиқиши “янги ядровий қурол-яроқлар мусобақаси учун шароитни ижод этди ” -деб айтди.

Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши ва Украинанинг бошқа тортишувлари ҳамда Россиянинг Суриядаги ҳарбий дахолат этишларининг барчаси ушбу мамлакат ва Ғарб қудратлари  ўртасидаги кескинликларни янада шиддат билан кучайтирган.   

                                      ******

Рисолат газетаси шундай келтиради, Трамп президент бўлишидан кейин дунё аҳли тасаввур қиладиган муҳим ҳодисалардан бири бу шарқий Осиёдаги саноат ва иқтисоднинг вазъияти ҳисобланади. Хитой демократлар замонида ва уларнинг ҳаддан ташқари сиёсатга берилиб қолишларини эътиборга олган ҳолда, ўзининг қудратини дунёда намойиш этди ва Жанубий Корея эса автомобил ишлаб чиқариш кампаниялари ва америкалик уй жиҳозлар ширкатларида вужудга келган бушликлардан фойдаланиб, Осиё ва Европада катта мувафаққиятларни қулга киритишди. Албатта бу масала жумҳурийчилар учун муҳим масала ҳисобанадиким, ундан шундай осонлик билан айланиб ўтишмайди ва бу икки бозордан янада кўпроқ ўз ҳиссаларини олишга ҳаракат қилишади.

Жумҳурийчилар биринчидан уйин майдонини Осиёнинг ғарбидан эски ушбу қитъанинг шарқига ўзгартиришлари билан шарқий Осиё мамлакатларининг ҳужумларини камайтириш ва иккинчидан эса бирон бир халақит ижод этмасдан ғарбий Осиёдаги қурилишларни ўз ихтиёрларига олиш заминасини яратишга ҳаракат қилишмоқда.