Чанг-тўзонга қарши Эрон таклиф қилган резолюция БМТ томонидан қабул қилинди
Ўтган чоршанба куни, яъни 21 декабр куни БМТ ташкилоти бош ассамблеясининг иккинчи комитетида барча мамлакатлар ягона консенсусга келишлари билан “БМТ ташкилотининг чанг -тўзон билан қарши кўраш олиб бориш унвонидаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг таклиф этган декларацияси тасдиқланди.
Ўтган чоршанба куни, яъни 21 декабр куни БМТ ташкилоти бош ассамблеясининг иккинчи комитетида барча мамлакатлар ягона консенсусга келишлари билан “БМТ ташкилотининг чанг -тўзон билан қарши кўраш олиб бориш унвонидаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг таклиф этган декларацияси тасдиқланди. Охирги йилларда айрим мамлакатларни муаммоларга юзмаюз этган чанг-тўзонлар чегарани билмайдиган бир мушкулот ҳисобланади ва унинг кенгайиши эса кўп мамлакатларни ўз таъсири остига қарор бермоқда. Бу дастуримиз давомида ана шу масалани таҳлил этишга ҳаракат қиламиз.
Охирги йиллар давомида дунёнинг турли бурчаклари, айниқса Ўрта Шарқ минтақасида жойлашган мамлакатларнинг атроф муҳитига жиддий хатар солаётган энг муҳим хатарлардан бири бу атмосферада “чанг-тўзон”-нинг кенгайиб бориш масаласидир. Бу ҳодиса инсонларнинг яшаш муҳити ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ҳаётларига жидди зарар етказади ва одамнинг осойишталиги, фаровонлиги , маишати ва саломатлигини таъсир остига қарор беради. Чанг-тўзонлар мамлакатларнинг ҳосиладорлиги кенг ерларининг бўзилиши ва чўл-биёбонга айланиши ҳамда ўрмонзорлар ўсимликларининг турлари йўқ бўлиб кетиши сабабига айланади. Бунга қўшимча бу ҳодиса экинзорлар ҳосилдорлигининг камайиши ва иқтисодий ривож-равнақ топиш мизонининг камайишига олиб келади. Чанг-тўзонлар ҳақиқатан ҳам чанг-тўзондан ташкил топган кичик ва енгил зарралардан иборатдирким, шамол эсиши натижасида бир жойдан бошқа жойга кўчиб кенг чўл-биёборларга тарқалади. Чанг-тўзонларни вужудга келтирадиган шамол ушбу кичик зарраларни катта баландликкача олиб чиқади ва ушбу зарралар жуда кичик бўлишлари туфайли узоқ муддат давомида атроф-муҳитда муаллақ ҳолатда боқий қолиши мумкин.
Халқаро стандартларга кўра, шаҳарларда кичик зарраларнинг ҳавода муаллақ қолиш мизони ҳар бир метр мукаабда 240-260 микрограммга тенг бўлиши мумкин. Чанг-тўзонларнинг хатарини кенгайтирадиган нарса бу ушбу зарраларни вужудга келтирадиган химиявий корхоналардир. Чунки чанг-тўзон зарралари шаҳарнинг ифлос ҳавоси билан қўшилганида катта зарарларни вужудга келтиради.
Бу ҳодиса, айниқса нафаси тиқилиб қолувчи касалликларга гирифтор бўлган одамларга катта зарар етказади. Чанг-тўзон ўсимликларга ҳам ёмон таъсир етказади. Чанг-тўзонларнинг ўсимлик устида тушиб қолиши фотосинтез бўлиш жараёнининг камайиши ва натижада ўсимликлар ривож-равнақ топмасликларининг сабабига айланади. Бошқа томондан чанг-тўзонлар ўсимликларнинг чангланиш жараёнига халақит ижод этиш ва ўсимлик маҳсулотларини етиштириш мизонини камайтиради. Чанг-тўзонлар шунингдек қоплаб бўлмайдиган иқтисодий зарарларни ҳам ўзидан боқий қолдиради ва қандайдир ижтимоий харажотларнинг ортиб кетишига сабаб бўлади.
Албатта дунёнинг қуриқ минтақалари ва чўл-биёбонларида кўп чанг-тўзонларнинг вужудга келиши ва кенгайиши табиий бир ҳолдир. Аммо Ўрта Шарқ минтақасида кўп далиллар борким, ушбу минтақадаги мамлакатлар мазкур ҳодисадан азоб чикишади. Ироқ, Эрон, Сурия, Кувейт, Баҳрайн, Арабистон, Туркия ва Араб Амирликлари бу мамлакатларнинг жумласидандир. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, чанг-тўзонлар вужудга келишининг асосий сабаби бу минтақада қуриётган кўллар ҳисобанадиким, бу кўлдаги қум ва тупроқлар Ироқнинг шамоли орқали бошқа мамлакатларга кўчиб келади.
БМТ ташкилотининг берган ҳисоботларига кўра, Байнаннаҳрайнда милодий 50 йилларда бошланган ва 21 асргача давом этган умумий ўзгаришлар жумласидан бу чанг-тўзонларнинг ортиб кетиш масаласи саналади. Бу ҳисоботга асосан Туркия мамлакатида жой олган Ота-Турк сув туғони каби сув туғони Фурот ва Дажла дарёси сувининг камайиши ва Байнаннаҳрайн чўли эса ўзининг намлигини қулдан бой беришига олиб келди. Бу фожеа юзага келиши сабабли буюк кўлларнинг тавсиф этиб бўлмайдиган манзараларидан фақат 500 минг гк масоҳатни қуршаб олган бир чўл-биёбон ва шўразорларни ўзидан боқий қолдирган. Бу шўразор ва биёбонлар милодий 2001 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача чанг-тўзоннинг вужудга келиш мизони 10 барабарга ошган ва минтақа мамлакатларнинг миллионлаб аҳолиси ҳаётларини оғирлаштириб қуймоқда. Албатта чанг-тўзонлар муаммоси фақат Ўрта Шарқ минтақасига чегараланиб қолмайди, балки минтақа мамлакатларига қўшимча, Осиёнинг шарқидаги мамлакатлар, Австралия, Лотин Америкасидаги мамлакатлар ҳам ушбу ҳодиса билан юмаюз бўлишган.
Албатта “чанг-тўзон”-лар ҳодисаси атроф муҳитга хатар соладиган энг хатарли ҳодисалардан саналади. Агар уни бартараф этиш учун бирон бир чора-тадбир кўринмаса, албатта яқин вақт давомида бу масала билан юзмаюз бўлган мамлакатларни ҳаддан ташқари саломатлик харажотларига юзмаюз этади. Ва бу масала фақат бир миллатнинг муаммоси бўлмагани сабабли барча мамлакатлар ушбу муаммони ҳал этиш учун амал қилишлари лозим бўлади ва бу ҳодисани ўртадан баратараф этиш учун бирбирларининг кўмаклари билан чора-тадбир кўришлари лозим.
Жумладан шундай мамлакатлар борким, ушбу муаммони бартараф этиш йўлида сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бу йўлда бир неча вақт олдин Кения пойтахти Найроби шаҳрида бир йиғилиш ўтказилди ва Эрон атроф муҳитни муҳофазат этиш ташкилоти декларация лойиҳасини БМТ ташкилоти қошидаги атроф муҳитни муҳофазат этиш ташкилотига тақдим этди ва Нью-Йоркда Эрон Ислом Жумҳурияти намояндалари томонидан узоқ музокара этишларидан кейин жорий йилнинг 21 декабрида БМТ ташкилоти бош ассамблиясининг иккинчи комитетида ягона бир консенссусга келишдан сўнг ушбу декларация қабул қилинди.