декабр 29, 2016 14:20 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугун сиз билан биргаликда ӯтган дастуримиз мавзӯсини давом эттириш мақсади билан Эрон Форс -Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сӯҳбатлашамиз.

             

  •   Азиз тингловчилар бугун сиз билан биргаликда ӯтган дастуримиз мавзӯсини давом эттириш мақсади билан Эрон Форс -Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сӯҳбатлашамиз. “Тақдир” номли қиссамизнинг давомини келгуси дастуримизда ривоят қиламиз.Биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз! 

Азизлар,  ўтган дастуримизда айтиб ӯтган эдикки шеър ва мусиқа санъати қадим замонлардан бошлаб Эронда бир -бири билан боғлиқ бӯлган жанрларидан бӯлиб махсус шахслар бу достонларни халқ ва уша замон подшоҳлари учун мусиқа ва оҳанг билан ривоят этиб беришарди..

 Аввалида бу машҳур навозандаларни Гусон ва мусиқачи деб аташарди. Гусонлар бир шаҳрдан бошқа шаҳрга ва маъракаларга юришарди ва достон ва шеър уқишарди. Ҳамда айтган эдикки ахомонийлар ва сосонийлар дарборларида ривоятчилар ва навозандалар махсус иззат-эҳтиромга сазовор бўлган эдилар . Исломдан олдин мавжуд бўлган “Ардашери Бобакон корномаси” ва “Минг афсона” қўлёзма асарлари энг муҳим  қўлёзма мерослари ҳисобланарди.
Сосонийлар сулоласининг замонида достонни ривоят этиш профессионал бир санъат турига айланган эди. Ва шу замондан бошлаб аста секинлик билан катта достонлар вужудга келди.  Сурёни тилидан таржума этилган ва Анушервонга тақдим этилган "Вомиқ ва Узро," достони араблар томонидан Эрон фатҳ этилишидан олдин икки хел адабий маданиятга эга бӯлган эди.  Бири наср ёзма асарлар ва бошқаси назм ёзма асарлар эди. Аммо замон ӯтиши билан бу асарларнинг аксарияти ӯртадан йӯқ бӯлган.

  • Қадимий авесто,  паҳлавий ва суғдий матнларида кӯп миллий афсоналар бор, аммо шахсиятлар ӯртасидаги алоқа маълум эмас. Бу меросларнинг ӯртасидан икки асарларни тилга олиш мумкин. Бири "Бундаҳиш " ва иккинчиси "Динкард " асарларидир. Бундаҳиш паҳлавий тилида ёзилган диний ва тарихий энг муҳим китоблардан саналади ва сосонийлар сулоласи замонидан етиб келган. Бу асар ҳижрий -қамарий учинчи асрда ёзилган. Бу асарда яратилиш ва Эроннинг тарихий ва географик айрим маълумотлар берилган ва инглиз,  немис ва француз тилларида таржима қилинган. Бу китобда Эрон қадим афсоналари исломий  афсоналари билан аралашиб кетган ва уларни бир биридан ажратиш қийин. Аммо тадқиқотчилар қадимий афсоналарга асосланиб уларни бир -биридан ажратишлари мумкин.
    Фирдавсийнинг Шоҳнома асаридаги кӯп достонлар  исломдан олдинги даврга тегишлидир ва Бундаҳеш асари Шоҳнома асарининг муҳим манбаларидан саналади.
  • Динкард асари ҳам ҳижрий -қамарий учинчи асрда  паҳлавий тилида ёзилган. Бу асардан Эрон афсоналари ҳақида маълумот олиш мумкин. 
    Достон ривоятчилари билан анъана ӯртасида бир муҳим алоқа бор. Ривоятчилар миллий анъана ва расм русумларни яхши билган шахслар эдилар. Улар шеърларни ёдлаб аждоддан аждодларга етказиб берардилар. Исломдан сӯнг ривоятчилик ҳунарининг шакллари ӯзгарди ва ҳозирги шаклда ривожланиб икки шаклга бӯлинди:  мазҳабий ривоятлар ва мазҳабий бӯлмаган ривоятлар. Мазҳабий бӯлмаган ривоятлар, ҳақиқатан ҳам бошқа адабий жанрларнинг қолиби ҳисобланадиким кӯпинча қаҳрамонлик ривоятлар номи билан машҳур бӯлган.
  • "Вис ва Ромин "-га ӯхшаган адабий қолиблар манзум асарлар исломнинг олдинги давр ва Ашконийлар сулоласининг замонига тегишлидир. Бу асар ривоятчилик жанрида баён этиладиган асарлар жумласидандир. Вис ва Ромин асосий қиссаси паҳлавий тилида ёзилган ва форс назмида битилган асардир. Ривоятчи оддий ва хатосиз достонни нақл этади ва тингловчини ӯзига жалб этади.