Исломий инсон ҳуқуқлари
Ҳозирги доруломон кунларда орамизда қарзга пул, мол олиб қайтариб бермаслик одат тусига кирган, баъзи бир шайтонга шерик бўлган одамлар шу ишларни қилиб юрибдилар. Бу ишлари уларни улкан гуноҳларга етаклайди.
Одамлар ҳаётда турмуш мушкулотларини бартараф этиш учун баъзида бировдан пул қарз қилишга мажбурлар. Жамиятда кишилар ўртасида турли хил муомала турлари мавжуд. Ана шу муомала турларидан бири қарз олди-берди қилишдир.
Қарз оладиган киши муайян бир вақт муддатда пулни қайтариб беришга келишишади. Пул қарз олган киши муҳлат истаса, пул қарз берганлар пулларини талаб қилишади. Қарздор одам унинг шароитини англашга даъват этади. Баъзи қарздор бӯлиб қолган одамлар ӯзларини у ёқ бу ёққа уриб, пулни қайтариб беришга уринишади. Аммо баъзи бирлари қарзни тӯлашдан қочишади.
Ҳозирги доруломон кунларда орамизда қарзга пул, мол олиб қайтариб бермаслик одат тусига кирган, баъзи бир шайтонга шерик бўлган одамлар шу ишларни қилиб юрибдилар. Бу ишлари уларни улкан гуноҳларга етаклайди.
Ислом динида қарздорлар ва қарз берадиганлар орасидаги муносабатлар ҳам тартиб-низомга солинган бӯлиб. Уларнинг ҳар бири учун аниқ қонун-қоидалар ва ҳақ-ҳуқуқлар таинланган.
Қарз олиш ҳар доим ва ҳар бир жамиятда эҳтиёж сезилган ва усиз турмуш тарзини тасаввур қилиш қийин. Кишининг ҳожати тушганда унга қарз бериб ҳожатини чиқариш улуғ савобли ишлардан ҳисобланади. Бу нарса кўпчиликка маълум. Бу тўғрида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳам оят ва ҳадислар ворид бўлган.
Пуллари бор бӯлиб турган ҳолда қарзларини тӯламайдиган кишилар пул берган киши олдида тили қисиқ бӯлиб, улар аслида золимлардир. Аллоҳ таоло уларга нисбатан ва уларнинг бу қилмиш гуноҳларига нисбатан қаттиқ мужозот таинлаган. Чунки ул зот жеч қачон мазлумнинг ҳаққи зоеъ кетишига рози эмас.
Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш, олганда ҳам, уни ўз вақтида қайтариш шартдир. Чунки, ҳар икки томон ўртасида кейинчалик низо ва тушунмовчилик чиқмаслиги учун қарзни гувоҳлар олдида ёзиб қўйиш мақсадга мувофиқ ишдир.
Сарвари коинот (с) айтганлар: «Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзни узишга ёрдам беради. Кимки молига талофот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофот етказади.» дедилар. Демак қарзни узишга имкони бўлиб, уни адо қилмаса гуноҳкор бўлади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Аллоҳ таоло ер юзидаги инсонларнинг ҳаммасини ҳар хил микдорда мол-мулк билан ризқлантирган. Одамларнинг турли қабила ва элатларга бўлиниши уларнинг бир-бирлари билан танишиб дўст бўлишлари учун бўлганидек, мол-дунёларнинг турли миқдорда бўлиши ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, ўзаро ёрдам беришлари учундир. Қайси кишига қандайдир одамларнинг ҳожати тушиб турган бўлса, Аллоҳ таоло унга кўп яхшиликларини хоҳлаган бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони карим Бақара муборак сураси 245 ояти каримасида марҳамат қиладики:
Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз.
Ушбу оятда яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағ, мол-мулк Аллоҳ таолога қарз бериш сифатида баҳоланмоқда. Шу боис ҳам динимизга кўра садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат эҳтиёж соҳибларигагина берилади.Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) марҳамат қилиб, дедилар:
“Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) – деган ёзувни кўрдим. Шунда эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади? – деб сўрадим. У айтдики: Чунки, садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат унга муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади” – деб марҳамат қилганлар.