Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг ушбу сонида “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли эшиттиришлар борасида сўз юритамиз.
Айрим мухлисларимиз ҳам ушбу туркум эшиттиришлар уларга маъқул тушганини баён этишган.
“Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати унвонли туркум эшиттиришнинг режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниёман.
Номидан ҳам маълумки, ушбу эшиттиришларда мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат, ваҳдатга эришиш учун шиа ва суннат аҳлидан бўлган буюк мутафаккирларнинг ақидалари ҳам ушбу заминада Исломнинг Буюк Пайғамбари (с) амалга оширган ибратли амал ва ишлар борасида маълумот берилади.
Берилган эшиттиришлар орқали таъкидлаб ўтганимиздек,
бугунги кунда моддий дунё маърифат ва инсонийлик жабҳасида янги инқилобга эҳтиёжманддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) даъват этган инқилобга.
Бугун ҳам ул ҳазратнинг ҳидоятлари ҳаёт ҳодисалари гирдобида лолу ҳайрон қолган инсонни адолат, омонлик ва ҳамида ахлоқ сари даъват этмоқда.
Ислом дини одамларни моддапарастлик ва дунёвий қолиплардан олиб чиқиб, тўғрилик ва адолатга лимо—лим маънавий оламга киритади—да, ундан истеъдодли ва адолатталаб инсон ясайди. Муҳаммад алайҳиссалом барпо этган инқилоб кишилик жамиятини ўзига ва бажараётган нолойиқ амалларига қарши қиём қилишга ундади.
Аллоҳ Расулининг ёруғ таълимотига эргашган киши ўзи ва дунёни яхшироқ англайди, тамомила бошқа инсонга айланади. Ислом пайғамбари ўз руҳбахш таълимотлари ила кишилик жамиятини ҳамжиҳатлик ва якдиллик бўйи анқиган ям—яшил гулзорга айлантирди.
Ислом дини Расуллуллоҳ (с) 23 йиллик тинимсиз чеккан заҳмат—машаққатларининг маҳсулидир. Бу дин ҳудудсиз абадий таълимот бўлиб, у ўзини махсус бир қавм ва миллат билан чегаралаб қўймади.
"Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратлари ҳам исломий инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ ихтилофлардан келиб чиқадиган жиддий хатар ва таҳдидларни англаб, барча мусулмон фирқаларни ҳамжиҳат ва бир тану бир жон бўлишга даъват этдилар.
Бугун ислом олами учун ваҳдат ва ҳамжиҳатлик ўтмишдан кўра, таъбир жоиз бўлса, кўпроқ ҳаётий аҳамиятга эга. Зеро, бугун ислом душманларининг маккорлиги, фитна—фасодлари авжига чиққан ва унга фақатгина ўта ҳушёрлик ва жипслик билан қарши туриш мумкин. Эслатиш жоизким, бугун Ғарб оламида исломга қарши мафкуравий жанг кун сайин авж олмоқда.
Имом Хумайний (р) нуқтаи назаридан Исломнинг самовий китоби Қуръони Карим ҳақиқатлари тирик ва жовидондир. Аммо халқ томонидан ушбу Муқаддас китобни дарк этиши турлича бўлади. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: " Биз фахрланамиз ва Ислом ва Қуръонга эътиқод қилган азиз миллатимиз на фақат мусулмонлар ўртасида, балки инсоният ваҳдатидан ташкил топган Қуръоний ҳақиқатларни истайдиган мазҳабга пайравлик қилишидан ғурурланади."Ушбу Қуръоний ҳақиқат қабристон ва мозорлардан уни нажот бериб ва инсонни нажот берувчи энг олий намунаси унвонида уларни Тоғутга бандалик, асирлик нобуд бўлиш ва фано бўлишдан нажот беради."
Ҳозир эса доимий мухлисларимиздан бири Пулад Муродовнинг қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Азиз тингловчимиз Пулад Муродовнинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.