Январ 07, 2017 15:27 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии исломи ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, демократлар қудратни топширишларининг охирги кунларида ИШИД террорчи гуруҳининг қудратга эга бўлиши ҳақидаги Американинг эътирофи бўйича овозли файлларнинг нашр этилиши ўзлари вужудга келтирган террористик гуруҳига туғри йўл кўрсатишда Америка Қўшма Штатларининг умидсизликка тушганидан далолат беради.  Асосий мавзў шундан иборатким, Америка Қўшма Штатлари ИШИД террористик гуруҳи орқали Сурияда навбатдаги урушларни келтириб чиқариш билан аввал ўзларига мухолиф бўлган мамлакатларни ва кейинчалик ушбу мамлакатларнинг ўзини заифлантиришни мақсад қилган эди. Америка Қўшма Штатлари Сурияда аввалида Эрон ва охирида эса Россиянинг қудрат маневлари билан юзмаюз бўлганида,  ўзининг ролини бир фаол уйинчидан узоқдан тўриб бир назорат этувчи мамлакатга алмаштирди.  Башор Асаднинг мухолифларидан Ҳалаб шаҳрини қайтиб олиш Американинг тушкунлик ва умидсизликка тушганлигидан далолат беради. Эҳтимол қудратни демократлардан жумҳурийчиларга бериш жараёни ҳам Жон Керри томонидан ушбу юкнинг оғирликларини Трамп ва келаси сиёсатчилар буйнига қуйишнинг бошқа далилардан бири бўлса керак. Америка Қўшма Штатлари Сурияда уруш ва қон тукишларни назорат қилувчи мамлакат бўлиб қолди, инсон ҳуқуқларини поймол этди ҳамда ўз коалицияси ва иттифоқчиларини мустаҳкамлаш учун минтақага фаровон харажотларни юклатди.

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Уғлу Туркиянинг жануб-шарқида қарор олган “Инжерлик” ҳаво базасидан Американинг фойдаланишини тўхтатади деб таҳдид солди.  Туркиянинг иддао қилишича ушбу ўлкада мувафаққиятсизларча амалга оширилган давлат тунтарувида рол уйнаган Фатҳуллоҳ Гуленни Америка томонидан ҳимоят этиш ҳамда курдлардан ҳимоят этиш ушбу икки мамлакат ўртасидаги ихтилофларнинг мавзўсига айланган.  Эрдуғон ва унинг ёрдамчилари Америка билан ҳарбий ҳамкорликларни тўхтатиш  ҳатто Инжерлик ҳаво базасида Америка ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий ҳузур топишига тўсиқлик яратишга таҳдид солиш билан Вашингтоннинг нуқтаи назарини ўзгартира олади деб умидвор бўлишган эдилар.

Шу ҳол билан Эрдуғон ва унинг иттифоқчилари яхши билишадиким, Инжерлик ҳаво базасида ҳамкорликларни тўхтатиш билан таҳдид қилиш фақатгина ишга ярамайдиган бир таблиғотий ва сиёсий воситадир. Вашингтон томонидан ҳозирги ўз сиёсатларини давом этишига қарамасдан улар ҳақиқатда ушбу таҳдидларини амалда татбиқ этиш учун бирон бир фикрга келишлари ва фаолият олиб боришлари  назарга ташланмайди. Чунки Инжерлик ҳаво базаси нафақат Американинг ядровий амбори саналади, балки минтақада Американинг маслаҳат бериш, жосуслик қилиш ва ҳарбий фолиятлар олиб бориш маркази ҳамда Сурия шимолида амалиётларни қуллаб-қувватлаш учун  Америка коалицияси ва Нато ташкилотининг таянч алоқалар базаси ҳисобланади.  

                                    ******

Рисолат газетаси шундай келтиради икки йил давомида Яман Ол-Саъуднинг қуршови ва ҳар куни қаттиқ бомбардимон қилиши остида қарор олган ва Вашингтон жосуслик маълумотларини етказиш ҳамда қурол-яроқ билан кўмак бериши билан ушбу урушда бевосита рол уйнашни ўз зиммасига олди.  Яман Осиёнинг жануб-ғарбида жойлашган энг қашшоқ мамлакат ҳисобланади ва бу ўлка халқи озиқ-авқатларининг 90 фоизи импорт қилиш орқали таъминланади. Тажовузкорлар томонидан ушбу мамлакатни барча томонлама қуршовга олиш Яман халқининг оғир вазъиятини ҳалокатли вазъиятга айлантирган.

Бу газета таҳлилий мақоласининг давомида бу фожеа ва оммавий қирғин қилишни барҳам беришнинг ягона йўли бу Арабистоннинг Яманга қарши тажовузларини тўхтатишдир.  Аммо ноинсоний ва тенгсиз ушбу  урушни тўхтатишнинг дастлабки шарт-шароити бу Америка томонидан ушбу тажовузкор душмандан ҳимоят этишини тўхтатишдан иборат. Барак Обаманинг президентлик сайлови даврида 115 миллиард долларга тенг Американинг қурол-яроқлари Арабистонга сотилди деб қўшимча қилинади.