Нур диёридан
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, эслатиб ўтамизки Абу Жаҳлнинг келини, Икраманинг хотини Пайғамбар (с) қаршиларида туриб жуда қийин лаҳзаларни ўз бошидан ўтказарди.
Умму Ҳаким деди: Энди менинг эрим Амр Бин Ҳишомнинг фарзанди Икрама сизлардан бошпанаҳ сўраш учун келган. У билан қандай муносабатда бўласизлар?
Р) Пайғамбар ўтмишдаги ҳодиса-воқеаларни эсларидан чиқарган эдилар.
Ул ҳазрат меҳр-муҳаббат билан шундай дедилар: У Парвардигорнинг омонидадир. Бас уни кўрганлар унга озор бермаслиги даркор.
Умму Ҳаким деди: Расули Акрам (с)-нинг бу сўзларидан таъсирланиб, беихтиёр кўз ёшим ба мисоли оқиб келаётган селдек жорий бўлди. Бундай ҳаяжон билан ул ҳазратнинг олдиларидан қандай чиқиб кетганимни билмай қолдим.
Р) Умму Ҳаким ўз эрини излай-излай ниҳоят уни Таҳома ўлкасининг қирғоқларидан бирида топиб унга Пайғамбар (с) айтган сўзларини айтиб берди.
У деди: Эй амакивачам, мен сенга дунёдаги энг яхши ва энг одил одамдан омонлик паёмини олиб келдим.
Р) Икрама ҳайратланиб сўради? Шу гап ҳақиқатми, ул ҳазрат менга омонлик бердиларми?
Умму Ҳаким деди: Ҳа, ул ҳазрат сенга омонлик бердилар. Энди айтгин, сен оворачиликними ёки қайтишни танлайсанми?”
Энди ривоятимиз давомини эшитинглар.
Р) Икраманинг хотини Умму Ҳаким айтган сўзлари уни Маккага бориш учун умидвор қилди. Сўнг улар иккови Маккага боришна мақсад қилишди. Ҳолбуки Икрама ўз тақдиридан хавотирда эди.
Р)Агар мусулмонлар Икрамани кўрганларида, Абу Жаҳл ва унинг душманликларини эслатардилар. Шунинг учун Пайғамбар (с) Умму Ҳаким кетганидан сўнг ўз саҳобаларига қараб дедилар: “Икрама сафардан олдингизга қайтади. Агар унинг отаси ҳақида бирон-бир бадгўйлик қилмоқчи бўлсангиз билингизким, марҳум шахслар ҳақида ёмон сўз айтиш инсонларга озор беради.
Р) Агар, Икрама Пайғамбар (с)- нинг бундай истиқбол этишларини билганида, зудлик билан сафарга тайёргарлик кўриб Пайғамбар (с)-нинг дийдорларига шошиларди.
Умму Ҳаким айтади: Уша куни сафардан қайтдик ва Пайғамбар (с)-нинг дийдорига мушарраф бўлиш учун шошилдик. Икрама қурқув ҳисс-туйғуси билан менинг орқамдан келарди ҳамда етиб келишимиздан олдин ул ҳазратга хабар бериш учун мени олдинроқ юборди.
Мен ҳам Пайғамбар (с) олдиларига бордим ва Икраманинг келишидан ул ҳазратга хабар бериб уни қабул қилиш учун ижозат сўрадим. Пайғамбар (с) ижозат бердилар ва уша ҳаяжонли лаҳза етиб келди.
Р) Икрама Пайғамбар (с) ҳузурларида юракдаги сўзларини баён этди. Икрама деди: Хотиним менга хабар бердиким сиз мени кечирдингиз ва менга бошпанаҳ бердингиз.
Пайғамбар (с) айтдилар: “У сенга тўғри айтган, сен амондасан!”
Р)Пайғамбар (с)-нинг Икрамага меҳрубонлик билан муносабат қилишлари унинг ҳолатини ўзгартирди.
Сўнгра ўз бошини эгиб турган Икрама секинлик билан деди: “Жоним билан қасам ичаманки энг яхши ва энг вафодор инсонлар сиз мусулмонлар бўласизлар. Яккаву ягона Аллохга ва сизни У Зот Пайгамбари бўлишига гувоҳлик бераман!”.
Умму Ҳаким деди: “Пайғамбар (с) рупарумизда бизларга қараб турардилар. Ул ҳазрат хатти-ҳаракатлари Икрамага шу даражада таъсир етказади деб уйламаган эдим.
Эрим ўз хулқ-атвори билан Пайғамбар (с) қаршиларида камтаринлик кўрсатиб, ул ҳазрат динига гувоҳлик беради деб ўйламаган эдим. Аммо бу юз берган ҳақиқат эди. Икрама ўз фикрларини баён этарди.
Р) Макканинг фатх этилиши бу дивор ва эшикнинг фатҳи эмасди, балки Макканинг фатҳи хақиқатни кураётган ва уни тан олмаётган шахсларнинг тошдек қаттиқ юракларининг устидан ғалаба қозониш эди.