Январ 11, 2017 14:02 Asia/Tashkent

Маълумки, бош мия инсон организми фаолиятини бошқариб турадиган марказий бошқарув органи ҳисобланади ва барча ҳатти-ҳаракатлар, физиологик ва руҳий жараёнлар, сезги-ҳиссиётлармиз бош мия фаолиятига боғлиқ.

Албатта бизнинг ҳар биримиз болалигимиздан баъзи бир ҳодисаларни эсда сақлаганмиз. Инсоннинг нарсаларни эсда сақлаши қобилияти, яъни хотираси  ҳақида бирор маротаба ӯйлаганмисиз.

Хотиранинг физиологик асослари бош мия ярим шарлари қобигида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши ва кейинчалик активлашуви( жонланиши) дир.

Идрок этиш — бу сезги органларининг рецептор қисмига бевосита таъсир этиш орқали атрофдаги нарсаларни, воқеа-ҳодисаларни онгда акс эттирилиши ва англаб етилишидир. Сезиш жараёни билан биргаликда ҳис қилиш инсоннинг ташқи дунёда бевосигa ҳиссий мўлжалини таъминлайди. Ҳис қилиш билим ва тафаккурнинг мухим босқичидир ва доимо у ёки бу даражада фикрлаш, хотира, диққат билан боғлиқдир. Агар инсон сезги орқали ўзини ўраб турган нарса, воқеа, ходисаларнинг алоҳида белгиларини онгида акс эттирса, идрок этиш орқали уларни бутунлигича, барча хусусиятлари билан биргаликда яхлит қабул қилади.

Инсон бош мияси энг муҳим ва ҳали тўлиқ ўрганилмаган тана аъзоси ҳисобланади. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида олимлар инсон бош мияси ҳақида янгидан янги маълумотларни “кашф” этишмоқда.

Маълумки, бош мия инсон организми фаолиятини бошқариб турадиган марказий бошқарув органи ҳисобланади ва барча ҳатти-ҳаракатлар, физиологик ва руҳий жараёнлар, сезги-ҳиссиётлармиз бош мия фаолиятига боғлиқ.

Бош мия организмнинг барча фаолиятини бошқариб турувчи марказий бошқарув органидир. Бизнинг ҳаракатларимиз, аъзолар фаолияти, моддалар алмашинуви, фикрлашимиз, сезгиларимиз, ҳиссиётларимиз, хоҳиш иродамиз барчаси бош мия фаолиятига боғлиқ . Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан устун қилиб яратди, бу устунлик унинг онглилигидадир. Ана шу онг бош мия фаолияти туфайлидир.

Бош миянинг кон билан таъминланишининг узига хос хусусиятлари:

Бош мия фаолияти учун куп микдорда энергия керак булади, лекин, мия тукималари чегараланган энергия ресурсларига эга.

Бош миянинг қон билан таъминланишининг узига хослиги, унда кӯплаб анастомозлар системасининг борлигидир. Бунда олдинги, ӯрта ва ортки мия артериялари, олдинги ва орқа бирлаштирувчи артериялардан ҳосил бӯлувчи ҳалқа артериал ҳалқа муҳим ӯрин тутади. Айланиб ӯтувчи apтериялар эса мия ӯзагини муқим қон билан  таъминлаб турувчи ҳалқасини ҳосил қилади. 

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Кӯз артерияси ва ташқи уйқу артерияси тармоқлари орасидаги анастомозлар ҳам бош миянинг қон билан таъминланишида муҳим ӯрин тутади.

Бош миянинг қон билан таъминланишини ӯзига хос хусусиятларидан яна бири, бу ауторегуляция механизми натижасида юзага келувчи автоном бош мия қон айланишидир.

Илмий кузатишлар бош мия ички органлар билан жуда кўп ипсимон асаб толалари орқали боғланганини, улар энг мураккаб ишларни бажаришини исботлаган. Бундай ўзаро алоқа бош мия билан ички органларнинг бир меъёрда ишлаб туришини таъминлаб, уларнинг фаолиятини ташқи муҳитга ҳам мослаштириб боради.

Аллоҳ таоло биз бандаларни мудом тафаккур қилишга чорлайди, зотан У бизларни бутун ер юзида тафаккур қиладиган ягона мавжудот, азиз ҳазрати ИНСОН қилиб яратди. Муборак Қуръони Каримда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Зориёт муборак сураси 20, 21 ояти карималарида шундай марҳамат қилади: (Эй, инсонлар!) Ерда ишонувчилар учун аломатлар бордир, ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми.

Шундай экан биз бандалар бизни ўраб турган атроф муҳит, наботот, ҳайвонот, коинот ва энг муҳими ўзимизга назар солиб, Аллоҳнинг қудрати чексизлигини тафаккур қилишимиз қалбимизда иймон ва тақвонинг кучайишига сабаб бўлади, инша Аллоҳ.