Тарихий саналар
Бугун жума
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 24-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 14-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 13-чи кунидир.
1372 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 66 йил рабеъ ус сони ойининг ўн тўртинчисида Мухтор ибн Аби Убайда Сақафий ҳазрат Имом Хусайн (а) қонларининг қасосини олиш учун шайланди. Ҳижрий-қамарий 61 йилда ҳазрат Имом Хусайн (а) ёронлари билан биргаликда нобаробар бир жангда Язид ибн Муовия гумашталари томонидан шаҳодатга етказилдилар. Мухтор ўзининг исёнини Қуфа шаҳридан бошлади. Ундан олдин ҳам "Таввобин" (тавба қилувчилар) гуруҳи Уммавийлар ҳукуматига қарши ва Имом Хусайн (а) қонларининг қасосини олиш учун чиққан эди. Мухтор Сақафий бир йил Куфа шаҳрида ҳукумронлик қилди ва бу муддат ичида ўзининг тассаруф майдонини кенгайтирди. Аммо охирда Мусъаф аскарлари томонидан мағлуб этишди ва шаҳодатга етди.
Бундан 326 йил илгари милодий 1691-чи йил январь ойининг 13-чисида:
Англиянинг насроний динининг ислоҳотчиси Жорж Фокс вафот этди.
У милодий 1624 йилда мазҳабий бўлган оилада таваллуд топди. Фокс руҳонийлар ва халқнинг хатти-ҳаракатлари ва сўзларида мавжуд бўлган номутаносибликлар ва шунингдек ҳокимлар ўртасидаги урушларни чидай олмасди ва 19 ёшлигида ҳақиқатни топиш учун изланишлар олиб борди. Унинг эътиқодига кўра, асил насронийлик илмига қайтиш лозим ва қон тукишдан қул тортиб ва мастабидлик ва зулмга қарши устуворлик билан қаршилик кўрсатиш керак. Албатта Фокс ҳам ўз ақидаларида хатоликларга юзмаюз бўлди. Аммо ҳар ҳолда унинг ақидаси калисонинг уша вақтдаги таълимотларига мухорлиф эди. Айниқса у ва унинг тарафдорларини "Кавокир"-лар деб аташарди ва улар калисонинг йиғилишларига халақит беришарди ва насроний руҳонийларига қарши эътироз қилишарди.
Фокс бир неча маротаба қамоққа олинди ва унинг издошларидан минглаб нафари қамоқда қийноқларга солинди. Унинг диний ислоҳотталаблик ҳаракати ўлимидан кейин ҳам давом этди ва ҳозиргача ушбу диний фирқа фаолият олиб бормоқда.
Бундан 76 йил илгари милодий 1941-чи йил январь ойининг 13-чисида:
Иккинчи жаҳон уруши даврида Европа иттифоқчиларининг таърихий конфренцияси Лондонда ўтказилди. Бу конфренция Черчелнинг таклифи билан ташкил этилди. Мазкур конфренцияни ўтказишдан мақсад Европа мамлакатлари раҳбарларининг сиёсатларини уруш фронтида икки мамлакат, яъни Италия ва Германия мамлакатлари билан келиштириш эди. Бу конфренцияда Англия, Голландия, Бельгия, Франция, Греция, Норвегия, Люксеньбург ва Дания иштирок этишди.
Бундан 22 йил олдин ҳижрий-шамсий 1373 йил дей ойининг 24-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон шоири ва тадқиқотчиси Абдулваҳоб Висол Широзий вафот этди. Нуроний тахаллуси билан машҳур бўлган ва Қожор даврида таниқли шоир Висол Широзий невераларидан бўлмиш Абдулваҳоб Висол Широзий ҳижрий-шамсий 1302 йилда Широз шаҳрида дунёга келди.
У Широзда ўзининг бошланғич таълимотини олганидан кейин Теҳронга борди ва форс тили ва адабиёти йўналишида докторлик унвонини олди. Нуроний бундан кейин Широз университетида форс тили ва адабиётининг кафедрасида таълим бериш билан шуғулланди ва ушбу илмий марказдан нафақага чиқди. Висол амалга оширган адабий ишларидан классик матнларга шарҳ-изоҳ ёзиш ва муҳаррирлик қилиши ҳисобланадиким, Атторнинг Мусибатнома, Ҳазор мазор ва Навоидус-Сулук ушбу ишларнинг жумласидандир.
Висол Широзий 30 йил давомида форс адабий анжуманининг аъзоси эди ва Форс билим учрашувларида ўзликсиз иштирок этарди.
У охири 71 ёшлигида вафот этди.